Latest news

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  17 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

АПЛда йилнинг дастлабки ўйини якунланди: "Суонси" - "Манчестер Сити" 2:3 News

АПЛда йилнинг дастлабки ўйини якунланди: "Суонси" - "Манчестер Сити" 2:3

АПЛ 20-турини очиб берувчи "Суонси" - "Манчестер Сити" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида меҳмонларнинг янги ярим ҳимоячиси Фернандиньо ҳисобни очди - 0:1. Ушбу гол Англия премьер лигасида 2014 йилда урилган биринчи гол бўлиб тарихда қолди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда майдон эгаларининг ҳужумчиси Вильфрид Бони боши билан Харт дарвозасини ишғол қилди - 1:1. Бу вазиятда ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда тургани маълум бўлди. Лекин ҳакамлар буни кўрмай қолишди. Дастлабки бўлим мана шу ҳисоб билан якунланди.

57-дақиқада Африканинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси номига даъвогарлик қилаётган Яя Туре гол урди - 1:2. 66-дақиқада Александр Коларов меҳмонларнинг устунлигини янада мустаҳкамлади - 1:3.

Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Бони дублга эришди - 2:3. Баҳс мана шу ҳисобда "Сити"нинг ғалабаси билан тугади.

Англия чемпионати

Суонси – Манчестер Сити 2:3
1 январь, 17.45, «Либерти Стэдиум»
Голлар:
0:1 – 14 Фернандиньо,  1:1 – 45 Бони (де Гузман), 1:2 – 57 Яя Туре, 1:3 – 66 Коларов, 2:3 – 90+1 Бони.
Суонси
– Треммель, Ранхель, Уилльямс, Чико, Дэвис, Каньяс, Шелви (Посуэло, 81), П. Эрнандес (Лама, 10), де Гузман, Раутледж, Бони.
Манчестер Сити – Жо Харт, Сабалета, Настасич, Компани, Коларов, Яя Туре, Фернандиньо, Навас (Родуэлл, 90), Насри (Милнер, 69), Жеко, Негредо (Хави Гарсия, 60).
Огоҳлантиришлар: Насри (26), Каньяс (37), Жеко (38), Шелви (45), Компани (54), Сабалета (86), Милнер (90).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика