Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"
01 may 01:20
News
Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"
– Ўйин ҳақида
Жамоамиз раҳбариятга майдонни тайёрлаб берганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Бу жуда катта меҳнатни талаб қилди. Футболчилар ҳам буни тушуниб туришибди. Миннатдорчилик билдираман. "Олимпик" ўйин бошида қизил карточка олди. Бугун биз ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Барчага миннатдорчилик билдираман.
– "Шўртан" учун Ўзбекистон кубоги қандай аҳамият касб этади?
– Ҳар бир ўйинга ғалаба учун тушамиз. Саволингизга шу тарзда жавоб бераман.
– "Шўртан"нинг ўз майдонига қайтгани футболчиларга қандай ёрдам беради?
– Жуда хурсанд бўлдик. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади.

– Кубокдаги кейинги баҳс ҳақида қандай фикрдасиз?
– Тўғриси, кейинги ўйинимиз чемпионат доирасида. У ўйин ҳақида ўйлашга эрта. Кейинги ўйинимиз "Динамо"га қарши. Бор эътиборимиз фақат шу баҳсда.
– Ўйиннинг 17:00 га қўйилиши қанчалик тўғри бўлди?
– Ташкилотчилар шуни хоҳлашди. Икки жамоа ҳам бир хил шароитда ўйнашди. Қизиқарлироқ ва тезроқ ўйин хоҳласак, бунда об-ҳавони ҳам ҳисобга олиш керак. Бугун менимча у қадар иссиқ бўлмади. Кейинги учрашувлар кечроқ бошланиши мақсадга мувофиқ бўларди.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments