Latest news

08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  1 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  43 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2

Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман" News

Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"

Германиялик афсонавий ярим ҳимоячи, "Бавария" собиқ футболчиси Лотар Маттеус Кейн ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳозир мен дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман. Нафақат голлари туфайли, балки унинг кўп қирралилиги ва ўйнаётган позициялари туфайли ҳам. У ўзининг пас берувчилиги, дриблинг устаси эканлиги билан ажралиб турибди. У — тўпурар, плеймейкер, "бокс-ту-бокс" ўйинчиси. Эрлинг Ҳоланд ва Килиан Мбаппе ўз жарима майдончасига келиб жон ҳолатда ташланганини кўрмаганман, Кейин "Боруссия" билан ўйиннинг 88-дақиқасида тўпга сирғалган ҳолда ташланди. Мен Ҳоланд ва Мбаппе 50 метр ёки ундан узоқроқ масофага пас узатганини ҳам кўрмаганман.

Кейннинг ўйинини кўриб, нега у "Олтин тўп" учун овоз беришда атиги 13-ўринни эгаллади, деган савол туғилади. Агар у шу суръатда давом этса, келаси йили совринни қўлга киритиши мумкин, аммо бу жамоа муваффақият қозонган тақдирдагина амалга ошади.

Роберт Левандовски 2020 йилда "Бавария" билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди ва кейинчалик дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилди, аммо бу икки футболчини солиштириб бўлмайди. Кейн марказ ҳужумчиси ўйинини қайтадан кашф этди, худди Мануэль Нойер бундан ўн ярим йил аввал дарвозабонлар билан қилганидек. Кейн 32 ёшда ва унинг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Мен у билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирган бўлардим", – деди Маттеус.

Rating: +6   

Comments

   
21 oct 17:47:53
Bekzod
Кейнда дриблинг бор деб ойламас эканман дриблинг бн айланиб отишни фарки йокми йоки
   
21 oct 14:27:31
Xondamir Abduhamidov
Imkonsizku undan tashqari yoshi otgan yaxshi formasmda bolsaham
-1   
21 oct 13:52:09
Bratello
Ливерпуль Исак билан Экитеке урнига Харри Кейнни олиши керак эди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика