Latest news

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  5 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  18 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Анвар Бердиев: "Лебедев "Истиқлол"га қайтарилгани учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман" News

Анвар Бердиев: "Лебедев "Истиқлол"га қайтарилгани учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман"

ПРО-Лига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган Фарғонанинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи Анвар Бердиев билан клубнинг олдиндаги режалари, таркибга жалб этилаётган футболчилар хусусида суҳбат ташкил этдик.

- Анвар ака, "Истиқлол" жамоасини мавсумга тайёргарлик жараёни қандай кечмоқда?
- Авваламбор барча футбол мухлисларини кириб келган янги йил, янги футбол мавсуми билан табриклайман. Очиғини айтиш керак, ўтган мавсумда юзага келган пандемия сабаб биз ҳам, мухлислар ҳам футбол ҳавосидан тўла баҳраманд бўла олмадик. Умид қиламан янги футбол мавсумида биз аввалги даврлар каби футбол учрашувларини ўтказамиз, илоҳим барчаси ортда қолгани рост бўлсин.

Жамоамизнинг мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида айтадиган бўлсам, режага кўра биз 3-январь санасидан машғулотларни бошлашимиз лозим эди. Лекин юзага келган турли сабаблар туфайли биз йиғинни кечроқ бошладик. Кўпчиликни хабари бор, ўтган мавсумда таркибимизда ҳаракат қилган аксарият футболчилар бошқа жамоаларга ўтиб кетишди. Ҳозирдаги таркибимиз деярли янгиланган. Мана ҳозир ҳамма шу ҳақида айтаяпти, биз "Нефтчи"да ўйнаган айрим футболчиларни таркибимизга жалб этдик. Бизга улар керак, уларнинг тажрибасидан фойдаланишни мақсад қилганмиз. Яқинда "Ҳоким кубоги" мусобақаси бошланади, мана шу турнир давомида биз оптимал таркибни аниқлаймиз, ким қолиши ёки кимдир кетиши шундан сўнг аниқ бўлади.

- "Истиқлол"нинг бугунги машғулотларида тажрибали мутахассис, жамоанинг собиқ бош мураббийи Сергей Лебедев ҳам иштирок этмоқда. Айтингчи, Лебедев жамоага қайтдими?

- Ҳа, Сергей Лебедев жамоамизга қайтди. Бизни таклифимизни инобатга олиб ушбу тажрибали мутахассисни жамоамизга қайтарганликлари учун клубимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Эндиликда яна Сергей Лебедев билан бирга ишлаймиз, мураббийлар штабида бизга яқиндан ёрдам беради.

- Анвар ака, айни дамда "Истиқлол" машғулотларида Мансур Саидов, Дилёр Ирматов, Фаррух Турдалиев каби футболчилар иштирок этишмоқда. Футболчилик даврингизда бу футболчилар билан бирга ўйнагансиз, улар билан ишлаш сиз учун қийин эмасми?

- Йўқ, албатта қийин эмас. Мен ушбу футболчиларни имкониятларини, майдонда нималарга қодир эканликларини яхши биламан. Шу сабабдан улар билан ишлаш мен учун қийинчилик туғдирмайди. Ҳозирда бундан ташқари Павел Смоляченко ҳам жамоамиз машғулотларига қўшилди.

Клубимиз раҳбарияти бизга янги мавсум учун жиддий вазифаларни қўймоқда. "Истиқлол" ПРО-Лигада чемпион бўлиши учун барчамиз биргаликда астойдил ҳаракат қиламиз. Биласизлар, вилоятимиз ҳокими Хайрулло Бозоровнинг футболга бўлган қизиқиши юқори. Шу сабабдан айни дамда Фарғонадаги футбол клубларига бўлган эътибор кучли. Биз ҳам албатта яратиб берилаётган шароитларни, ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қиламиз.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика