Latest news

23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  0 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Анвар Бердиев: "Агар футболчи жамоага эмас, ўзи учун ўйнаса, шахсан менга керак эмас" News

Анвар Бердиев: "Агар футболчи жамоага эмас, ўзи учун ўйнаса, шахсан менга керак эмас"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Шўртан"  -  "Жайхун" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрларини билдириб ўтди.

"Қийин ғалабага эришдик.  "Жайхун" менда ажойиб таассурот қолдирди. Футболчилар охиригача курашишди. Ўзимизга керакли бўлган натижага эришдик. Йигитларга борларини беришгани учун катта раҳмат айтаман",- дейди Анвар Бердиев. 


- "Жайхун" иштирок этадиган чемпионатдан келиб чиқиб бугун йирик ҳисобда таслим қилиниши керакмиди? 

- Бундай фикр бўлмади. Кубок баҳсларида ҳар хил вазият бўлиши мумкин. "Бунёдкор" билан ўйиндан кейин бу учрашувга астойдил тайёрландик. 

- Абдуғани Камолов бугун комбинацион ҳаракатларда яхши ўйин кўрсатди... 

- Абдуғани Камоловни яхши биламан. Жамоага ёрдами тегадиган футболчи. Орада маълум вақт ўйинини топа олмади. Кўрганингиздек ёмон тўп тепмаяпти. Унинг учун хурсандман. 

- Биринчи ўзгариш ҳақида. Жасур Холтўраев ўрнига Муҳриддин Зоиров тушди ва гол ҳам урди. Жасур Холтўраев қўл ҳам узатмади. Бундай ҳолат "Арал" билан ўйинда ҳам юз берган эди.. 

- Футболчи майдонга чиққанидан кейин мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни бажариши шарт. Жасур Холтўраев бугунги ўйинга киришиб кета олмади. Футболда ўзгартириб бўлмайдиган футболчи йўқ. Футболчи жамоа учун борини бериб ўйнаши керак. Агар футболчи жамоага эмас, ўзи учун ўйнаса, шахсан менга керак эмас. Бу ҳар бир футболчига тегишли. Кейинги сафар яна шундай ҳолат кузатилса, бошқа футболчи алмаштирилиши мумкин. Жамоа футболчини боқяпти, маошини, мукофот пулларини беряпти. Демак ўйинчи ҳам ҳаракат қилиши керак. 

- Футболчига қандайдир чекловлар қилинадими?

- Биринчисида Жасур Холтўраев хатосини тан олиб, кечирим сўраганди. Бир марта кечириш мумкин, иккинчисида ўрнига футболчи қидириш керак. 

- Шерали Жўраев билан хайрлашиш ёш билан боғлиқми ёки қандайдир жазо тури қўлланилганми? 

- Буни олдинги матбуот анжуманида айтдим. Шерали Жўраевга омад тилайман. Бошқа жамоага бориб қўшилса фойдаси тегади.Негадир у мавсум бошида жароҳат олиб ўйнаб кета олмади. У билан дўстона хайрлашдик.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика