Latest news

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  124 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Андрей Полховский: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди" News

Андрей Полховский: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"

Футзал бўйича Осиё чемпионати доирасидаги Ливан - Қирғизистон (4:4) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.


"Биз тасодифий голларни урдик деб ўйламайман. Биринчи бўлимда Ливан терма жамоасига қарши жуда яхши ўйнадик. Иккинчи таймда эса бироз бўшлиқларни тақдим этдик. Умуман учрашув мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман. Натижа ўйинга мос бўлди дейиш мумкин", - дея гап бошлади Қирғизистон бош мураббийи Андрей Полховский.

- Қирғизистон бугун максимум кучи билан ўйнади дейиш мумкинми?

- Мен шогирдларим кўрсатган ўйиндан қониқдим. Лекин бугун ўзимизнинг барча имкониятларимизни ишга солиб ҳаракат қила олдик дея олмайман. Бунга рақиб ҳам йўл қўймади.

- Жамоа биринчи бўлимда бошқача, иккинчи таймда бошқача ўйнади. Бунинг сабаби нимада?

- Биз Ливан қандай қаршилик кўрсатишини кўрмоқчи эдик. Шу боис ҳар иккала таймда ҳар хил тактика асосида ўйнадик.

- Танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетгандинглар. Шундан келиб чиқиб айтганда, нима деб ўйлайсиз, бугун Қирғизистон бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?

- Агарда сўнгги дақиқаларда гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолганимизни ҳисобга оладиган бўлсак, биз албатта бир очко ишлаб олдик. Лекин бугун биз ёмон ҳаракат қилмадик ва икки очко йўқотдик деб айтса ҳам бўлади. Чунки биринчи бўлимда устунлик биз тарафда бўлганди. Иккинчи таймда ташаббусни қўлдан бой бердик.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика