Latest news

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  4 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Андрей Микляев: "Локомотив"ни кейинги босқичга олиб чиқадиган исталган натижа мени қониқтиради" News

Андрей Микляев: "Локомотив"ни кейинги босқичга олиб чиқадиган исталган натижа мени қониқтиради"

"Локомотив" - "Ал Айн" учрашувидан олдин мезбонлар бош мураббийи Андрей Микялев ўз фикрларини билдирди.
Унга жамоа ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ҳамроҳлик қилди.

"Клубни кейинги босқичга олиб чиқадиган исталган натижа мени қониқтиради. Албатта кейинги босқичга чиқишни истаймиз. Аммо имкониятларни тенг деб баҳолайман", - дейди Микляев.

"Барчани Ҳайит байрами билан табриклайман. Ўйинга келсак жуда қизиқарли ўйин бўлади. Бизнинг устунлигимиз ўз уйимизда ўйнашимиз. Насиб қилса кейинги босқичга чиқамиз", - дейди Темурхўжа Абдухолиқов.

- Рақиб сафида Кайо ўйнади. Уни ўрганиб чиқдингизми?

- Албатта рақиб сафида маҳоратли футболчилар ўйнашади. Кайони ўргандик. Аммо менга рақиб сафида Омар Абдулраҳмон ва Асприлла каби футболчилар ёқди.

- Жароҳат олганлар борми?
- Афсуски ҳа. Степанович жароҳат олиб сафдан чиққан. Ўтган ўйинда Шерзод Файзиев жароҳат олди.

- Олий лигада тўпурарсиз, аммо ОЧЛда голсиз серия чўзилиб кетди...

Темурхўжа Абдухолиқов: - Албатта, олий лига билан ОЧЛни солиштириб бўлмайди. Эртага имкон қадар гол уришга ва жамоамга ғалаба келтиришга уринаман.

- Жамоа пенальтилар сериясига тайёрми?
- Ҳа тайёр.

- Рақиб сафида қайси футболчини алоҳида кўрсатган бўлардингиз?
Темурхўжа Абдухолиқов: - "Ал Айн" сафида маҳоратли футболчилар кўп. Уларни бирма бир санаб ўтириш шарт эмас деб ўйлайман.

- Эртага жамоа қандай ўйин кўрсатади ҳужумкор ёки ҳимоявий?
Темурхўжа Абдухолиқов: -
Ўйиндан олдин барча карталарни очиб юбориш тўғри бўлмаса керак. Лекин шахсан менга ҳужумкор ўйин ёқади, мураббийлар қандай тактика танлашса шундай ўйнашга тайёрмиз.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика