Latest news

23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  0 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  8 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16

Андрей Микляев: "Биз ҳам рақиб каби гуруҳдан чиқишни истаймиз, аммо бу қийин бўлади" News

Андрей Микляев: "Биз ҳам рақиб каби гуруҳдан чиқишни истаймиз, аммо бу қийин бўлади"

ОЧЛ 4-тури доирасида "Локомотив" - "Ал Дуҳайл" (Қатар) жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан "темирйўлчилар" устози Андрей Микляев ҳамда футболчи Санжар Шоаҳмедов ўз фикрларини билдирди.

Андрей Микляев: "Тушуниб турганингиздек олдимизда қийин ўйин кутиб турибди. "Ал Дуҳайл"ни яқиндагина қўлга киритган мамлакат чемпионлиги билан табриклайман. Улар 5:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Эртанги ўйин ҳақида, қизиқарли ўйин кутиб турибди. Рақиб таркибида юқори техникали футболчилар жуда кўп, буни кўп кўрдик. Ўз майдонимизда ўйнаймиз. Мухлислар бизни қўллаб қувватлашади. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятлар етарли. Эртага яхши ўйин кўрсатиб ўзмиз учун керакли натижани қўлга киритишга интиламиз"

Ҳимояда ўзгариш бўладими йўқми? Ҳозирча бу ҳақида гапира олмайман. Эртага буни ҳал қиламиз. Ўтган ўйинда ротация қилишга мажбур бўлдик. Ҳа, учта голни кетма кет ўтказиб юбордик. Бироқ иккинчи бўлимда тезкор голлар киритдик. Аммо омад келмади, мағлубиятдан қутулиб қола олмадик.

Биринчидан, олдимизга раҳбарият томонидан жиддий вазифалар қўйилган. Чемпионат ва кубокдаги мақсадлар тушунарли, ОЧЛда эса иложи борича узоқроққа боришни истаяпмиз. Албатта хатолар жуда кўп бўлмоқда. Чунки футболни бусиз тасаввур қилибб ўлмайди. Йигитларга раҳмат, ўйинга қайта олишди. Барибир нималардир етишмади. Танаффусда шогирдларимга кўрсатмалар бердик. Иккинчи бўлимда эса яхши ўйнашди, ўйинни назорат қила олдик.

Ғалаба қозониш учун футбол ўйнаш керак. Биз бунинг учун қаттиқ ҳаракат қиламиз. Гол уриб, ўтказмаслигимиз лозим. Дуранг ҳам бизни қаноатлантирмайди.

10-рақамдаги Нам Таэ Хи, 19-рақамдаги футболчи ҳам анча тезкор. Шунингдек, жамоа сардори ҳам менда яхши таассурот қолдирди. Рақиблар ҳам, биз ҳам ОЧЛда гуруҳдан чиқишни истаймиз. Бироқ бу осон бўлмайди.


Санжар Шоаҳмедов:
- Эртага ютишга ҳаракат қиламиз. Яхши ўйин бўлади деган умиддаман. Қайси жамоа яхши ўйнаса, ўша жамоа ғалаба қозонади.

Қатарликларнинг кучсиз жиҳатини кўрмадим. Улар ҳар доим охиригача ўйнашади. Кеча йиғилганимизда айтдик, барча ўйинда етакчи бўлиши керак. Эртага худо хоҳласа шундай бўлишига умидворман.


Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Дуҳаил" учрашуви 12 март куни соат 17:00да бошланади.

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика