Latest news

19:33Остон Ўруновдан рекорд!  1 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  2 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  3 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0

Андрей Микляев: "Бикмаев жамоамизнинг ҳақиқий етакчисига айланди" News

Андрей Микляев: "Бикмаев жамоамизнинг ҳақиқий етакчисига айланди"

"Локомотив" - "Обод" (7:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди:
"Таркибда ўзгаришларни амалга оширдик. Сўнгги ойда жуда кўплаб ўйинлар ўтказдик. Бу жамоа ўтган мавсумда бу ерда биз билан дурангга эришиб қайтганди шу боис хавф кутгандик. Бундан ташқари "Обод" бу мавсум жуда кам гол ўтказаётганди. Ўйин ёқди, йигитларга раҳмат айтаман. Ўйин раҳбариятга ҳам, мураббийларга ҳам, футболчиларга ҳам ёқди.

- Нима учун "Локо" ОЧЛда шундай ўйнамайди?

- Сабаби рақиблар имкон беришмайди. Ҳар бир жамоа рақиби имконият берганичалик ўйнайди. "Обод" имконият берди ва ғалаба қозондик.

- "Обод" дастлабки 20 дақиқада ташаббусга эга бўлди.
- Таркибда ёш футболчилар жуда кўп, уларда иштиёқ кучли. Аммо бутун ўйинга кучлари етмаяпти.

- Бу мавсум ким жамоа етакчиси деб ўйлайсиз? Бикмаевми ёки Машариповми?
- Ўтган йил Абдухолиқов борлигида Бикмаев кам майдонга тушарди. Бу йил эса у жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланди.

- Нима учун Кризо майдонга тушмаяпти...

- Сабаби у бизни қониқтирмаяпти. У машғулотларда кам ишлаяпти. Агар Бобожонов ундан икки баравар кўпроқ югурса нима учун Кризони туширишимиз керак? Унга машғулотларда янада кўпроқ ишлашини айтаяпмиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика