Latest news

13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  0 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  6 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  4 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  6 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  3

Андрей Микляев: "Ал Иттиҳод" биздан кучли ўйнагани йўқ" News

Андрей Микляев: "Ал Иттиҳод" биздан кучли ўйнагани йўқ"

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.
Унга ўйиннинг энг яхши футболчиси Сардор Мирзаев ҳамроҳлик қилди.

"Рақибга ҳеч бир жабҳада ютқазмадик. Хато оқибатида гол ўтказиб юбордик. Сўнгги дақиқаларда гол уриб дурангга эришдик, ғалабани кўзлагандик, аммо дурангдан ҳам хурсандмиз. Барча мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман. Биз бир жамоага айланиб бораяпмиз. ОЧЛда осон ўйинлар бўлмайди, кейинги баҳсларда ғалабага ҳаракат қиламиз", - дейди Микляев.

"Бугунги ўйинда келиб бизни қўллаб турган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Ўз уйимизда бўлгани учун бироз ҳаяжонландик. Кейинги ўйинларда керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз", - дейди Мирзаев.

- Бугунги ҳакамлик ҳақида нима дейсиз?

- Ҳакам барчасини тўғри бажарди. Қоидаларга риоя қилди. Аммо "Локомотив"га ён босгани йўқ.

- Кападзени ўнг қанотда ўйнатиш нима билан боғлиқ? Ҳасанов тайёр эмасмиди?
- Жасур Ҳасанов мавсумолди йиғинлар пайтида жароҳат олганди. Шу боис ҳали 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас эди. Кападзенинг эса майдонга тушганининг ўзи жамоага устунлик беради.

- Нега биринчи бўлимда кўп ҳужумлар қанотлардан ташкил этилди? Марказдан ҳужум қилинганда хавфли вазиятлар ташкил этишда устунлик кўзга ташланди.

Сардор Мирзаев: - Мураббийларнинг кўрсатмасига биноан қанотлардан ҳужум қилдик. Иккинчи бўлимда Ҳасанов тушгач қанотлар янада кучайди.

- Бугун Алибоев ўйнамади, Жасур Ҳасанов қизил карточка олди. Бир ҳафтадан сўнг Саудия Арабистонида ўйин. Йўқотишлар кўп эмасми?
- Ҳозир ўйин эндигина тугади. Эртадан навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлаймиз. Менимча Алибоев жароҳатидан қутулади ва сафардаги ўйинда майдонга туша олади. Ҳасановнинг ўрнини боса оладиган футболчилар ҳам бор.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика