Latest news

20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  0 20:00"Қизилқум" — "Машъал" 1:0 (Матнли транслация)  2 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  30 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  6 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  64 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  7 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6

Андрей Демченко: "Агар битта ўйинни ютсак ҳаммаси жойига тушади" News

Андрей Демченко: "Агар битта ўйинни ютсак ҳаммаси жойига тушади"

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган "Обод" - "Бухоро" (2:3) учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Обод" бош мураббийи Андрей Демченко саволларга жавоб қайтарди. 

- Ғалаба қозонмас экансан, ҳатто журналистлар ҳам камайиб кетади, - дея сўз бошлади украиналик мутахассис. - Футболда ҳамма нарса натижага боғлиқ: ҳаёт, оила, машғулот, раҳбарият муносабати. Ютсанг зўр, ютқазсанг муаммолар келиб чиқаверади. Энди ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, футболчиларимиз қандайдир чуқурликка тушиб қолгандек бўлишди. Балки уларни Қўқондаги мағлубият тушкунликка тушириб қўйгандир. Натижада иккита оддий голни ўтказиб юбордик. Футболчиларда ҳаяжон бор ва бунинг таъсирида ўйин тизгини қўлдан чиқарилди. Лекин иккинчи таймда кўрдик, бизда куч бор, йўқса иккита гол ура олмасдик. 

- Ўтказиб юборилган голларда ким айбдор: дарвозабонми ё ҳимоя чизиғими? 
- Голлар одатда элементар хатолардан бошланади ва бунда ҳаммани айблаш мумкин. Битта хато занжирдек бир-бирига боғланиб якунда голга олиб келиши мумкин. Дарвозабон эса халқанинг охирги тугмаси ҳисобланади.  

- Сизнингча, жамоа ўсяптими? 
- Аввалги иккита ўйинда гол ура олмагандик, бугун эса уддасидан чиқдик. Шуни айтишим мумкин, биз тўғри йўлдамиз. Жамоа ўсяпти, лекин натижа кўрсатиш учун бизга вақт керак. 

- "Бухоро" "Обод"дан қайси томонлама кучли кўринди? 
- Уларда ўйин яхши қўйилган экан, ҳозирча ўзимиз ҳақида бундай дея олмайман. 

- Ўзбекистонга келиб учта ўйин ўтказдингиз ва учаласида ҳам мағлуб бўлдингиз. "Обод" бошқалар олдида ростан кучсизми? 
- Футболда ҳамма статистикага қараб баҳо беради. Одамларда учта ўйин - учта мағлубият, демак "Обод" кучсиз экан тасаввур бўлиши мумкин. Лекин шуни ишонтириб айтаманки, биз ҳеч ким учун совға бўлмаймиз. 

- Яқинда миллий терма жамоамизнинг ўйинлари туфайли олий лигада танаффус юзага келади. Бу жамоангиз учун фойдали бўлиши мумкинми? 
- Ҳозирги ҳолатда танаффус бизга фойда беради деб ўйлайман, чунки жамоани иккинчи давра бошланишига ўн кун қолганида туздик ва футболчилар бир-бирларини тушуниб кетиши учун вақт керак. Учиб кетаётган самолётни тўхтатиб таъмирлашнинг иложи йўқ, уни аввал ерга қўндириш керак. Танаффус ҳам биз учун ерга қўнадиган пайт бўлади ва ўз камчиликларимизни билиб оламиз. 

- Балки "Обод"нинг таваккал ўйнагани маъқулдир, ўхшаса ўхшади - ўхшамаса йўқ. 
- Шунчаки омад келиб қолар деган маънода тўп тепишдан фойда йўқ. Жамоа ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз услубига таянган ҳолда ҳаракат қилиши керак. Пойдевор бўлмаса уй тез йиқилади, футболда ҳам шундай. Умид қиламанки, битта ғалабага эришсак ҳаммаси жойига тушади. 

Х.Холиқов. 


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика