Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  1 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  2 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  4 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Андижоннинг икки жамоаси Қозоғистондаги турнирнинг ярим финалида News

Андижоннинг икки жамоаси Қозоғистондаги турнирнинг ярим финалида

Шу кунларда қўшни Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида собиқ Иттифоқ меҳнат қаҳрамони Боранбек Шукурбеков хотирасига бағишланган футбол турнири бўлиб ўтмоқда.

Суратда: Фарҳод Ғофуров мураббийлигидаги Андижон ВФИМИ жамоаси

11 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб боришяпти. Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақада республикамизнинг Андижон футбол академияси, Қибрай ҳамда Андижон вилояти футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати жамоалари ҳам ўз омадларини синаб кўришмоқда. Энди гуруҳлар билан танишинг:

“А” гуруҳи: Арис-1 (Қозоғистон), Андижон футбол академияси (Ўзбекистон), Қозиюрт (Қозоғистон), Қибрай (Ўзбекистон), Қирғизистон ўсмирлар жамоаси, Сўзоқ (Қирғизистон)

“B” гуруҳи: Андижон вилояти футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати (Ўзбекистон), Арис-2 (Қозоғистон), Чордара (Қозоғистон), Қорабулоқ (Қозоғистон), Тараз (Қозоғистон)

Ўз вақтида мамлакатимизнинг бир қатор клубларида тўп сурган Фарҳод Ғофуров бошчилигидаги Андижон вилояти футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати жамоаси аъзолари барча учрашувларни қўтаринки кайфиятда ўтказиб, “B” гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритишди. Андижон ВФИМИ – Арис-2 – 1:1, Андижон ВФИМИ – Чордара – 4:0, Андижон ВФИМИ – 3:0, Андижон ВФИМИ – Тараз - 1:0. 

Маълумот учун, бугун мазкур турнирнинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Арис-1, Арис-2, Андижон футбол академияси ҳамда Андижон ВФИМИ финал йўлланмаси учун кураш олиб боришмоқда.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика