Latest news

22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  15 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  31 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3

Алижон Исоқов: “Камолиддинга ҳар доим ёрдам беришга тайёрман” News

Алижон Исоқов: “Камолиддинга ҳар доим ёрдам беришга тайёрман”

Қаршидаги тадбирга қашқадарёлик машҳур хонанда Алижон Исоқов ҳам ташриф буюриб, ўз қўшиқлари билан байрамга файз киритди.
Катталар ўртасидаги футбол бошланган маҳал пайтдан фойдаланиб Алижон Исоқовдан ҳам интервью олдик.

-   Ўзбек футболининг оддий бир мухлиси сифатида дўстим Камолиддин Кенжаевга атаб хайрия акцияси ташкил қилинганидан жуда хурсандман. Шундай тадбир бўлиши ҳақида эшитган заҳоти ҳамма ишимни бир четга қўйиб, мана шу тадбирда қатнашаман деб режалаштириб қўйгандим. Ҳозир кайфиятим жуда аъло, Камолиддиннинг ўзи ҳам жуда хурсанд. Негаки ўз вақтида футбол ўйнаб халққа танилган, бироқ автофалокат туфайли футболдан четга чиқиб қолган Камолиддин Кенжаев учун шундай хайрия акциясининг ташкил этилиши катта воқеа бўлди. Мен бунинг учун барча ташкилотчиларга, хусусан championat.asia сайтига, вилоят ҳокимлигига ҳамда “Насаф” футбол клубига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу иш ҳам савоб, ҳам кўпчилик учун ўрнак бўлди. Орамизда Кенжаевнинг мухлислари ҳозир ҳам кўпчиликни ташкил этади, шулар қаторида мен ҳам борман.

-   Камолиддин Кенжаевни анчадан бери биласиз, тўғрими?
-   Тўғрисини айтсам, мен Камолиддин билан битта қишлоқда ўсиб улғайганман. Ўша нохуш воқеадан бери ҳар ойда бир ёки икки марта уйига бориб хабар олиб тураман. Ўзимдан ҳам бир неча бор шундай тадбир ўтказайлик деган таклифлар бўлганди. Мана ҳозир шу хайрияда иштирок этиб турганимдан хурсандман. Бундан кейин ҳам шундай тадбирларда қатнашишга доим тайёрман. Камолиддинга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, келин билан қўша қаришини тилаб қоламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика