Latest news

19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  2 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  13 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  44 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  26 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1

Алишер Жалилов: "Осиё кубогидан олдин бизга ҳеч ким ишонмаганди. Биз барчасини исботладик" News

Алишер Жалилов: "Осиё кубогидан олдин бизга ҳеч ким ишонмаганди. Биз барчасини исботладик"

Осиё кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган Тожикистон ва Иордания (0:1) термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг тожикистонлик сафида ҳаракат Алишер Жалилов мусобақа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Алишер, ўйиндан кейинги фикрларингиз қандай? Иорданияга қарши баҳсда Тожикистон термасига нима бўлди? Жамоа ўзига ўхшамади...

- Бугун нима бўлганини тушуна олмадим. Бу чарчоқданми ёки бошқа сабаб, билмадим Ҳеч нима дея олмайман.  Бу ўйинда битта гол урган жамоа ғалаба қозонарди.

- Тожикистон терма жамоаси бу Осиё кубогида ажойиб натижа қайд этган бўлса ҳам футболчиларнинг мағлубиятдан кейин кайфиятлари жуда тушиб кетгани кўринди. Бу жамоа финалга чиқишни қанчалик истаганини кўрсатадими?

- Албатта, биз ғалаба қозонмоқчи эдик. Лекин бугун ҳеч нарса ўхшамади. Нима бўлганини ўзимиз ҳам тушуна олмадик.

- Бутун мусобақани олиб қарасак, бу Тожикистон учун ажойиб турнир бўлди. Мусобақадаги иштирокингиздан қониқдингизми?

- Албатта. Чорак финалга чиқдик. Осиё кубогидан олдин бизга ҳеч ким ишонмаганди. Тожикистон гуруҳдан ҳам чиқа олмайди деб ўйлашганди. Биз барчасини исботладик ва чорак финалга чиқдик. Бу Тожикистон учун катта ютуқ. 

- Осиё кубогида тўпланган тажриба кейинги фаолиятингизда сизга қандай ёрдам бериши мумкин?

- Мен ва терма жамоа учун Осиё кубогидаги иштирок катта тажриба берди. Ўйинларимизга қанча мухлислар келганини кўрдингиз. Биз ўзимизни муносиб тутдик деб ўйлайман. 

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика