Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Александр Хомяков: "Легионерлар билан хайрлашиш режамизда йўқ" News

Александр Хомяков: "Легионерлар билан хайрлашиш режамизда йўқ"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Машъал" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- Ўйин тўлиқ режамиздаги каби ўтди дея олмайман. Ғалаба қозониш яхши албатта, лекин ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмадим. Ҳужумда ва тўп назоратида бизга аниқлик етишмаган холатлар учраб турди. Бугунги ўйинда ўйин амалиёти камроқ бўлган футболчилар таркибимизда бор эди.

- "Машъал" легионерлардан бири билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Сиз жамоангиздаги легионерлар фаолиятидан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?


- Бизда легионерлар билан хайрлашиш режаси йўқ. Барча футболчилар мавсум давомида бизга керак. Айрим футболчиларни кўрсаётган ўйини кўнгилдагидек бўлмаслиги мумкин. Лекин улар футбол учрашувлари давомида кучайиб боришади, ўйин амалиёти уларни янада кучли қилади.

- Гарчи бугун "Машъал" ғалабага эришган бўлса ҳам ўз уйида иккинчи жамоа сифатида ҳаракатланди. Бунга муносабатингиз қандай?


- Айтиб ўтдим, бугунги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Энг муҳими бугунги ўйинда баъзи режаларимиз амалга ошди. Бизга ҳужумда аниқлик етишмаган холатлар учради. Худди шу каби вазиятлар рақибда ҳам кўринди.

- "Машъал"да узоқ масофадан дарвозага зарба йўллайдиган футболчи кўринмаяпти...


- Бугун кўрган бўлсангиз Қўзиев бир неча бор узоқдан рақиб дарвозасига зарба йўллади. Бундай футболчилар бизда бор. Энг муҳими натижага эришдик, ғалаба билан барчани табриклайман.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика