Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Александр Хомяков: “Бундай ўйинларда футболчилар ўзларини назорат қилиши ҳам қийин бўлади” News

Александр Хомяков: “Бундай ўйинларда футболчилар ўзларини назорат қилиши ҳам қийин бўлади”

“Насаф” – “Машъал” учрашуви якунлангач дастлаб меҳмон жамоа устози Александр Хомяков ўйин ҳақидаги з фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун биз шиддатли учрашув гувоҳи бўлдик. Бу дерби. Дербида жамоалар  турнир жадвалидаги мақомига қарамасдан ана шундай кескин ўйин намойиш этишади. Дербида кучли жамоа ғалаба қозонади. Бугун мағлубиятга учраган бўлсакда, футболчиларимиз ажойиб ўйин намойиш этишди. Афсуски яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Аммо ўйинчиларимизга эътирозим йўқ. Улар бугун астойдил ҳаракат қилишди. Ноилож кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

Ўйинчиларимиз қўпол ўйнашди? Бунақа ўйинларда футболчилар ўз ҳаяжонини жиловлай олишмай қолишади. Тўғри, баъзан ўйинчиларимиз қўполлик ҳам ишлатишди, бунинг эвазига бир ўйинчимиз майдондан ҳам четлатилди. Бунга албатта эътибор қаратамиз. Тушунинг, бунақа ўйинларда футболчилар ғалаба иштиёқида,  баъзан ўзларини назорат ҳам қила олишмайди. Қолаверса, бунақа ўйиндаги мағлубият улар учун ҳақоратдек бўлади. Бугунги ўйин шундай кечди.

Шунингдек бугун ўйинчиларимизда совуққонлик ҳам етишмади. Бунинг эвазига хатоларга ҳам йўл қўйдик. Умуман олганда стадионга ташриф буюрган мухлислар бугун зерикиб қолишмади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика