Latest news

23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  0 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашади  0 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  2 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  24 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  5 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  7

Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади" News

Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.






"Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоам мағлуб бўлганига қарамасдан, ўз ўйинини кўрсата олди. Биз эса олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этишимиз керак. Мағлубият аламли албатта. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш оғир зарба бўлиши табиий. Ўтказиб юборилган голларни ҳисобга олмаганда ўз жарима майдончамиз атрофида яхши ҳимоялана олдик. Тўп назоратини қўлга олишимиз кераклигини айтгандим. Лекин хатога йўл қўйдик. Умуман олганда ҳаммаси адолатли. Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади. Кўп куч сарфладик. Бироқ самарасиз",- дейди Александр Хомяков. 

- Бугунги ўйиндаги ВАРни қандай баҳолайсиз?

- Футбол тезлашмоқда. Шу боис инсон кўзи билан ҳам илғай олмай қолмоқда. Шунинг учун ҳам ВАР керак. Инсон фактори деган нарса бор. Айтганимдек тўпни назорат қилиш бизга етишмади. Ўйинни тўлиқ ўз жарима майдончамиз атрофида ўтказдик. Кўп вазиятлар бўлмади. Қарши ҳужумлардаги кам сонли имкониятлардан фойдалана олмадик. 

- "Машъал" бу йил "Локомотив" стадионида икки марта ўйнаб, иккаласида ҳам мағлубиятга учради. Ушбу майдонда жамоага нима етишмаяпти? 

- Битта баҳсни "Пахтакор"га қарши ўтказдик ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Сўнгги дақиқаларда пенальтини голга айлантирганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Тўп дарвоза тўсинига тегди. Биздан кейин "Насаф" шу майдонда ўйнади. Улар ҳам тўпни дарвоза устунига нишонга олди. Кўряпсизми? Футболда омад жуда муҳим ахамият касб этади. Қарши ҳужумда гол ур ва ҳаммаси бошқа томонга ўзгариб кетади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика