Latest news

16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  2 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  9 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  8 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  9 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  8 13:13Эшитдик-да! "Ланс" устози "Ницца"га ўтмоқда  1 12:50Коста-Рика футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олганимиздан мамнунмиз"  0 12:29Нидерландия футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишимиз керак, сабаби..."  2 12:03Туркия терма жамоаси Евро 2024га тайёргарлик учун кенгайтирилган таркибни маълум қилди  7 11:39Люпче Дориев — Ўзбекистон чемпионати тарихида хет-трик қайд этган иккинчи македониялик футболчи  4 11:27Луи Саа, Кике ва Жепаров. Кўҳна Самарқанд футзал олами вакилларини бир ерга жамлаган ЖЧ-2024 қуръасидан ГАЛЕРЕЯ  4

Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади" News

Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Қизилқум"га мағлуб бўлган "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинга қадар бир қанча муаммоларга дуч келдик. Асосий таркибнинг 4 нафар футболчиси сафдан чиқди, шуларнинг 3 нафарида жароҳат бўлган бўлса, ўтган ўйинда Турдиалиев қизил карточка олди. Шу сабабли асосий таркибни аниқлаб олиш қийин бўлди. Ҳеч қандай баҳонамиз йўқ, ҳаттоки дуранг ҳам бизни гуруҳдан олиб чиққан бўларди. "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйиндан кейин барчасини бой бериб бўлгандик деб ўйлайман. Энди бизни чемпионатдаги оғир тақвим кутиб турибди, аввалига Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлсак, кейин ўз майдонимизда ОКМКни қабул қиламиз. Таркибда ўзгаришлар бўлиши қийин, чунки футболчилар кўп эмас. Захирада асосан ёшлар ўтирибди. Улар ҳали бундай даражадаги ўйинларда ўйнашга тайёр эмас. Шу сабабли бир таркиб билан 90 дақиқа курашишга тўғри келди. Бир қанча вазиятлар бўлди, ўйинни назорат қилиб турдик. Биринчи бўлимда Сардор Абдунабиевда яхши вазият бўлди, иккинчи бўлимда эса иккинчи яхши зарбалар бердик. Яна бир бор қўпол хатодан кейин гол ўтказиб юбордик. Бу ушбу мавсумдаги 6 голни қўпол хатолардан кейин қўйиб юбордик, бунинг ҳаммаси футбол. Бунақаси бўлиб туради. Лекин бу гуруҳдан чиқишимиз керак эди. Энди чемпионатга бор эътиборимизни қаратамиз. Чемпионатни анчагина кутиб қолдик. Йигитларнинг жисмоний ҳолати, кайфиятни бир маромда ушлаб туриш қийин бўлди. Машғулот жараёнларида ўзгаришлар қилдик. Шу орқали биринчи давра якунига қадар жисмоний ҳолатни янада яхшилаб олишимиз керак. Энди олдинга ҳаракатланамиз ва чемпионат ўйинларига тайёргарликни бошлаймиз.

- Гуруҳдан чиқа олмаслик Сиз учун шок ҳолати эмасми?

- Шунчаки муваффақиятсизлик. Лекин бу гуруҳдан чиқишга мажбур эдик. Биз Про-лиганинг икки, Суперлиганинг бир клубига қарши ўйнадик ва гуруҳдан чиқишимиз керак эди. "Андижон"га қарши ўйиндан кейин Жасур Ҳакимовни йўқотдик, у оёғини синдириб олди. Иван Рогач мушакларини тортиб олди. Кейинчалик Кубок ўйинида Иван Булатович жароҳат олди. Ўтган ўйинда эса Турдиалиев қизил карточка олди. Барчаси биз ўйлагандек бўлмади.



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика