Latest news

17:17Германия терма жамоаси хавбеки Евро-2024да ўйнамайди  0 17:01ЖЧ-2026 саралаши. Гонконг Эрон билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  2 16:41Алексей Евстафеев, Тошкентдаги тўқнашув қаҳрамони ва "Хоразм" дарвозабони - Про лига 11-тур лауреатлари  0 16:35Бугун Фарруҳ Сайфиев майдонга тушмайди  13 16:11Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи!  3 15:45"Барселона" "Реал Сосьедад" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  1 15:18Ўзбекистон – Туркманистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  33 14:56​Расман: "Ницца" "Ланс" устози билан шартнома имзолаганини эълон қилди  4 14:40Бундеслига 2 жамоаси "Бавария" дарвозабонини сотиб олмоқчи  1 14:14"Челси" икки футболчисини Олимпиадага қўйиб юбормайди  3 13:47Мэддисон Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун қайдномасидан тушиб қолди  3 13:20Тер Штеген иккинчи дарвозабон ролидан норози  3 12:52Роналду тарихий рекорд ўрнатди. Бунга Мбаппе сабабчи  12 12:25Элман Тагаев: "Ўзбекистонни ўйин фаворити дейишмоқда, лекин Туркманистон кураш тақдим қилади"  10 11:59Ҳусниддин Алиқулов жамоаси нақ 7 хил(!) либосни тақдим этди  10

Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади" News

Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Қизилқум"га мағлуб бўлган "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинга қадар бир қанча муаммоларга дуч келдик. Асосий таркибнинг 4 нафар футболчиси сафдан чиқди, шуларнинг 3 нафарида жароҳат бўлган бўлса, ўтган ўйинда Турдиалиев қизил карточка олди. Шу сабабли асосий таркибни аниқлаб олиш қийин бўлди. Ҳеч қандай баҳонамиз йўқ, ҳаттоки дуранг ҳам бизни гуруҳдан олиб чиққан бўларди. "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйиндан кейин барчасини бой бериб бўлгандик деб ўйлайман. Энди бизни чемпионатдаги оғир тақвим кутиб турибди, аввалига Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлсак, кейин ўз майдонимизда ОКМКни қабул қиламиз. Таркибда ўзгаришлар бўлиши қийин, чунки футболчилар кўп эмас. Захирада асосан ёшлар ўтирибди. Улар ҳали бундай даражадаги ўйинларда ўйнашга тайёр эмас. Шу сабабли бир таркиб билан 90 дақиқа курашишга тўғри келди. Бир қанча вазиятлар бўлди, ўйинни назорат қилиб турдик. Биринчи бўлимда Сардор Абдунабиевда яхши вазият бўлди, иккинчи бўлимда эса иккинчи яхши зарбалар бердик. Яна бир бор қўпол хатодан кейин гол ўтказиб юбордик. Бу ушбу мавсумдаги 6 голни қўпол хатолардан кейин қўйиб юбордик, бунинг ҳаммаси футбол. Бунақаси бўлиб туради. Лекин бу гуруҳдан чиқишимиз керак эди. Энди чемпионатга бор эътиборимизни қаратамиз. Чемпионатни анчагина кутиб қолдик. Йигитларнинг жисмоний ҳолати, кайфиятни бир маромда ушлаб туриш қийин бўлди. Машғулот жараёнларида ўзгаришлар қилдик. Шу орқали биринчи давра якунига қадар жисмоний ҳолатни янада яхшилаб олишимиз керак. Энди олдинга ҳаракатланамиз ва чемпионат ўйинларига тайёргарликни бошлаймиз.

- Гуруҳдан чиқа олмаслик Сиз учун шок ҳолати эмасми?

- Шунчаки муваффақиятсизлик. Лекин бу гуруҳдан чиқишга мажбур эдик. Биз Про-лиганинг икки, Суперлиганинг бир клубига қарши ўйнадик ва гуруҳдан чиқишимиз керак эди. "Андижон"га қарши ўйиндан кейин Жасур Ҳакимовни йўқотдик, у оёғини синдириб олди. Иван Рогач мушакларини тортиб олди. Кейинчалик Кубок ўйинида Иван Булатович жароҳат олди. Ўтган ўйинда эса Турдиалиев қизил карточка олди. Барчаси биз ўйлагандек бўлмади.



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика