Latest news

07:17Бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи Париж Олимпиадасида қатнашади   0 02:55Париж-2024. Франция Мисрни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритди  5 01:28"Атлетико" "Манчестер Сити" футболчиси учун 75 млн. евро таклиф қилди  0 01:11Саидазамат Мирсаидов: “Навбаҳор”га соврин ютиш учун келганман”  8 23:51Нико Уильямснинг "Барселона"га ўтишига унинг акаси қаршилик қилмоқда  2 23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  16 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  2 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  1 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  10 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  2 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  2 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1

Александр Лобанов: "12 жамоа орасидан Япония, Австралия ва Эрон яққол ажралиб турибди" News

Александр Лобанов: "12 жамоа орасидан Япония, Австралия ва Эрон яққол ажралиб турибди"

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Александр Лобанов қуръа ташлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдирди.

- Саша, Ўзбекистон миллий терма жамоамизни қайси жамоалар билан бир гуруҳга тушишини истамас эдингиз?
- Қайси жамоага тушишимиздан қатъий назар, биз ЖЧ-2018 финал босқичига йўлланма олсак бўлгани. Менимча, бу нафақат футболчилар, балки миллионлар ўйинига бефарқ бўлмаган барча ҳамютларимизнинг ҳам олий орзуси. Шахсан менинг ҳаётимдаги энг катта орзуим ҳам шу. Лекин бу орзуни амалга ошириш осон кечмайди. Биз хоҳлаётган нарсани ушбу босқичга етиб келган 12та терма жамоаси ҳам истаяпти. Учинчи саралаш босқичида эса кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Ўйлашимча, бизнинг гуруҳга аниқ Эрон терма жамоаси тушади. Билмадиму, лекин ички меним Эрон билан яна тушишимизни айтяпти.

- Шундай бўлсада, қайси жамоа билан тўқнаш келишимизни истамаяпсиз?
- Австралия ва Япония билан бир гуруҳга тушмасак яхши бўларди. Бу икки жамоа ақлбовар қилмас даражада кучли. Буни тан олиш керак. Қолган жамоалар билан бемалол ўйнаса бўлади. Уларнинг куч ва имкониятлари деярли тенг. Мана шу 12 жамоа орасидан Япония, Австралия ва Эрон яққол ажралиб турибди.


- Иккинчи саралаш босқичидаги иштирокимиз ҳақида нима дея оласиз? Бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эдими ёки бу максимал ўйинимизми?
- Саралашнинг кетма-кет 7та ўйинида ғалаба қозонганимиз яхши бўлди. Бу ажойиб натижа. Мураббийлар штаби бизни ҳар бир ўйинга алоҳида тарзда тайёрлашди. Ҳар бир ўйинга худди сўнгги финал учрашувига чиқаётгандек тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир очко йўқотилиши бизга қимматга тушиши ва иккинчи саралаш босқичидаёқ мундиал сари юришимизни тўхтатишимиз мумкин эди. Энди учинчи босқичдаги ўйинларга бундан ҳам кучли ёндашув билан тайёргарлик кўриш зарур. Рақиблар ўзгарди. Уларнинг ҳар бири ЖЧ-2018га боришни мақсад қилган. Яратган ҳаммасини кўриб турибди. Астойдил меҳнат қилаётган жамоаларни ўз марҳаматидан дариғ тутмайди. Биз бу ғалабаларга муносиб эдик ва ҳақли равишда эришдик. Энг муҳими, бизга мухлислар ишона бошлашди. Ана шу ишончни ҳал қилувчи ўйинларда йўқотиб қўймаслигимиз керак. Гуруҳдаги сўнгги икки ўйинда ғалабага эришиб, ўз квартетимиз ғолиби сифатида ҳал қилувчи саралаш босқичига йўлланма олдик.


- Гуруҳдаги қайси ўйинни нисбатан қийин кечди, деб ўйлайсиз? Сиз учун кутилмаган сюрпризлар бўлдими?
- Тошкентда Филиппинга қарши кечган ўйин биз учун мураккаб ва асабий руҳда ўтди. Бутун ўйин давомида ҳимояланиш билан банд бўлган жамоа дарвозасини ишғол қилиш осон иш эмас. Сўнгги пайтларда замонавий футболда автобус деган термин пайдо бўлди. Кучсиз ва шу билан бирга меҳмонда айнан натижа учун ўйнайдиган жамоалар ана шу автобус хизматидан фойдаланишяпти. Ёппасига ҳимояга ётиб олиб, чиройли ўйин эмас, аксинча натижа учун ўйнашяпти. Филиппин терма жамоаси худди шу ўйинни бизга қарши учрашувда қўллади. Рақиб сафидаги амплуадошим шу куни ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди. Фаолиятидаги энг яхши ўйинини ўтказди. Кейин сафарда Баҳрайн билан бўлиб ўтган ўйинни ҳам алоҳида айтишни истардим. Ўша учрашувда биз Баҳрайн билан ўзаро ўйинлардаги нохуш анъанага чек қўйдик. Манамадаги ўйинда рақиб дарвозасини жавобсиз тўрт маротаба ишғол қилдик. Тошкентдаги баҳсда ҳам гарчи кичик ҳисобда бўлсада, ишончли ғалабага эришдик.

- Ўз уйимиздаги ўйинларда кам гол уряпмиз. Учинчи саралаш босқичи олдидан бу ҳолат бизни бироз ташвишлантиряпти. Бу борада фикрингиз қандай?
- Бошқа томондан олиб қараганда, ўша битта гол ҳам бизга уч очкони тақдим этди. Кўплаб хавфли ҳужумларни юзага келтиряпмиз. Бу ҳам ижобий ҳолат. Фақат улардан максимал даражада фойдала олмаётганимиз сиз айтгандек, бироз дилни хира қиляпти. Менга қолса учинчи саралаш босқичидаги ўйинларимизни Пахтакор стадионида ўтказсак яхши бўларди. Ҳар ҳолда шахсан мен учун бу стадион қадрли бўлиб қолган.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика