Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади
04 sep 21:51
News
Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади
"Унинг кетишига бўлган реакциялар менга ёқмади. Албатта, буни тўғри тушунаман, билиб турибман. Чунки биз футбол билан ёнма-ён яшаганмиз ва яшаяпмиз. Бироқ мухлислар айрим нарсаларни тушунишмайди, чунки улар фақатгина бир эмблемани кўришади ва ўлгунича уларни қўллаб-қувваталашади.
Жек Грилишни ёдга олинг. "Астон Вилла" мухлислари уни доимо ҳуштаклар билан қарши олишарди. Қачонки у собиқ мухлисларига қарши ўйнаганини кўриб, кўзларимга ишонмасдим. У ўзини 7-8 ёшли йигитдек тутарди. У клуб тизимида пайдо бўлганида жамоа Чемпионшип даражасида ўйнарди. У ўзидан баланд сакради ва клубига 100 миллион ишлаб берди. Футболда доимо мухлислар норози бўлишади.
Айрим инсонлар бор, улар кўпроғига лойиқ. Улар доимо ҳаётини хавф остига қўйишади. Янги тил, янги жамоадошлар, янги давлат, янгича овқатлар, об-ҳав, барча-барчаси бошқача. Бу ҳам катта риск. У ҳам Жек Грилиш каби битта жойда ўтираверса бўларди. Бироқ ҳаётимизни бирор катта мақсад учун интилиб яшайдиган инсонларсиз тасаввур қила оламизми? Мен шундай катта номли жамоадошлар ва "Реал"да ўйнашни назарда тутяпман. Менда ҳам шундай тажриба бўлган", - деди Оуэн.
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Comments
Barca ga qarshi ugoldan tepgan to'pi o'zi butun umr eslanadigan foyda edi. Yaxshi futbolchi bo'lsa albatta foyda berib ketishi kerakmi? Benteke, Origi ketayatganda 100 mln euro berib ketmayapti deb hech kim gapirmaganku? Agar professional sifatida qaralsa bu o'yinchi ham hech kimga doljen emas pul qoldirib ketgani