Latest news

19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон (матнли трансляция)  77 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  36 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  26 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8

Александр Алемпиевич: “Реал” ёки МЮ ҳам бирнинчи бўлиб гол ўтказиб юборса жуда қийин бўлади” News

Александр Алемпиевич: “Реал” ёки МЮ ҳам бирнинчи бўлиб гол ўтказиб юборса жуда қийин бўлади”

Кеча чемпионатимизнинг 21-турида “Бунёдкор” ўз уйида “Обод” клубини қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ҳалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Александр Алемпиевич ўйин ҳақида фикр билдирди.

“Биринчи бўлимнинг илк дақиқасида пенальтидан гол урдик. Бу биз учун яхши бўлган бўлса, рақибларимиз учун рухий тасир кўрсатди. Рақибларимиз биринчи бўлимда рухан синиб қолишди. Иккинчи бўлимда эса биз бироз осонроқ ўйин ўтказдик. Илк дақиқаларда урилган гол ҳар бир жамоани руҳан синдириб қўяди. “Реал Мадрид” бўладими ёки “Манчестер Юнайтед”, биринчи бўлиб гол ўтказиб юборса жуда ҳам қийин бўлади.

Гол урганимиздан сўнг барчаси ўзгариб кетди. “Обод” ҳам яхши жамоа, уларнинг ўйин услублари менга ёқади. Уларга бриоз омад етишмаяпти. “Обод” футболчилари тўпни яхши назорат қилишади, лекин қарши ҳужумга ёмонроқ ўйин кўрсатишади. Кейинги турда “Пахтакор” билан тўқнаш келамиз. Ушбу ўйин жуда ҳам қийин бўлади. Чунки, Бульят “шерлар”га қарши ўйнай олмайди. Унинг сариқ карточкалари 4 тага етди ва “Пахтакор” билан бўладиган баҳсни ўтказиб юборади. Биз чемпионатда иккинчи поғонадамиз. “Пахтакор” эса кўп мағлубиятга учраяпти. Насиб қилса дербида ҳам ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз”, - дейди “Бунёдкор” клуби футболчиси Александр Алемпиевич.

Жаҳонгир Сотволдиев

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика