Александар Алемпиевич: “Ҳозирги вазиятда “Бунёдкор” учун натижа муҳим”
11 aug 2016 13:52
News
Александар Алемпиевич: “Ҳозирги вазиятда “Бунёдкор” учун натижа муҳим”
“Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” вакили Александар Алемпиевичнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- “Сўғдиёна” билан кечган баҳсда ўйинимиз у қадар қовушмади. Лекин энг асосийси уч очко қўлга киритилди. Ҳозирги пайтда “Бунёдкор” учун натижа муҳим. Чунки маълум танаффусдан кейин ўйинимизни топиб олишга вақт керак, деб ўйлайман. Қаерда бўлмасин иккинчи давра баҳслари пешқадам жамоалар учун осон ўтмайди. Чунки мусобақа жадвалининг пастки поғоналарида бораётган жамоалар анча жонланиб қолишади. Биз буни яхши ҳис қилиб турибмиз. Мақсадимиз чемпионлик экан, демак очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Ҳали қийин ўйинлар кўп. Лекин биз тезроқ оптимал формага кириб олишимиз керак. Ана шунда исталган рақибни бемалол таслим эта оламиз, - дейди Александар Алемпиевич.
"Бунёдкор" матбуот хизмати
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments