Latest news

15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  0 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  2 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  6 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  2 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  1 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  13 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  14 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  9

"Ал Иттиҳод" атиги иккита ўйиндан сўнг мураббийни бўшатди News

"Ал Иттиҳод" атиги иккита ўйиндан сўнг мураббийни бўшатди

Саудия Арабистонининг энг номдор клубларидан бири бош мураббийни ишдан бўшатди.

Гап Жидда шаҳрининг "Ал Иттиҳод" клуби ҳақида бормоқда. Май ойида бу жамоага янги бош мураббий этиб Рамон Диас тайинланганди. Аммо Саудия чемпионатининг дастлабки икки туридан сўнг аргентиналик мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Бунга сабаб "Ал Иттиҳод" ҳар иккала беллашувда мағлубиятга учради.

"Йўлбарслар" дастлаб сафарда "Ал Шабаб"га 0:1, кейин эса ўз уйларида "Ал Қодисия"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Айниқса уйдаги йирик мағлубият клуб раҳбарининг жаҳлини чиқариб юборди ва ўйин тугагач мураббийни ишдан олди. Клуб президенти Наваф Ал Муқайрин бу борада шундай деди: "Кетма-кет иккита мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Бош мураббий ҳақида якуний тўхтамга келиш осон бўлмади. Чунки мураббий билан билан гаплашганимизда ҳаммаси яхши бўлишини айтганди".

Маълумот учун, "Ал Иттиҳод" Саудия Арабистонининг 8 карра чемпиони ҳисобланади. Қизиғи шундаки, Рамон Диас шу йилнинг февраль ойида "Ал Ҳилол" клуби бош мураббийлигидан кетганди, энди бўлса "Ал Иттиҳод"дан ҳам ҳайдалди. Айни пайтда "Ал Иттиҳод" турнир жадвалида энг охирги ўринда бормоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика