Latest news

00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  5 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3

Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман" News

Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"

Суперлига 18-туридан ўрин олган ОКМК - "Қизилқум" (0:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

Иккинчи даврада зич тақвим бўлиб қолди. Шу сабабли ҳар уч ёки тўрт кунда ўйин ўтказяпмиз. Жисмоний ҳолатга таъсир қилмоқда. Шунинг учун ротация қилишга мажбур бўлдик. Футболчиларим майдонда борини берганлари учун раҳмат айтаман. Бугун ҳам иккита ёки учта яхши вазиятларга эга бўлдик. "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман. Ҳимояда ўйнаган бўлсак ҳам, бугун рақибдан кўра яхшироқ ва хавфлироқ имкониятлар яратдик. Чемпионатимиз жуда рақобатбардош. Бугундан бошлаб кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак. Хоразмгача масофа анча узоқ. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб, "Хоразм"га тайёргарлик кўрамиз." - деди Акмал Рустамов бугунги баҳс ҳақида.

- Зич тақвимга қарамай "Қизилқум" сизнинг қўл остингизда ҳали мағлубиятга учрамади. Бунинг сири нимада?

- Жамоани менга ишониб топширишганидан кейин биз бир оила бўлдик. Бир оила бўлиб ҳаракат қиляпмиз. Асосий сири шу.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика