Latest news

19:00Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  3 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  0 18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  11 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  9 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  11 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  8 13:13Эшитдик-да! "Ланс" устози "Ницца"га ўтмоқда  1

Акбар Тўраев: "Ҳакамлар футбол ўйнашга ҳалақит қилмаса, шундагина сифатли ва шиддатли ўйин кўрамиз" News

Акбар Тўраев: "Ҳакамлар футбол ўйнашга ҳалақит қилмаса, шундагина сифатли ва шиддатли ўйин кўрамиз"

"Нефтчи" жамоаси Суперлиганинг 7-туридан сўнг турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда.

Фарғоналикларнинг бу мавсум ишончли ўйин билан биргаликда натижада ҳам устунликни акс эттиряпти. Бунда албатта дарвозабон Акбар Тўраевнинг ҳиссаси ҳам катта бўлаётганини таъкидлаш жоиз. Футболда ўзгартириб бўлмас ибора борки, у айнан "Нефтчи"да ўз сўзини айтмоқда. "Дарвозабон ярим жамоа". "Бухоро"га қарши кечган учрашувдан сўнг Акбар Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Келинг дастлаб "Бухоро"га қарши кечган учрашувни ёдга олсак. Сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальти ҳаммасини ўзгартириб юбордими ёки ўйин шу натижага мос ўтдими?

- Бухорога ғалаба учун борган эдик. Шу боис натижадан қониқиш ҳосил қилганимиз йўқ. Сўнгги дақиқадаги пенальтини муҳокама қилмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди. 

- Гоҳида шундай ўйинлар бўляптики, ҳакамларнинг борлиги билинмаяпти, ўйинлар шиддатли ўтмоқда. Лекин айрим учрашувларда бу яққол сезилиб қоляпти. Гап жамоалардами ёки рефериларда?

- Ҳакамлар футбол ўйнашга ҳалақит қилмаса шундагина сифатли ва шиддатли футбол кўрамиз

- Умуман бу йил биз Акбар Тўраевни қайтадан кашф қиляпмиз. Ўзингиз ҳам ўйинларингизда ўзгариш сезяпсизми?      

- Мавсум олдидан яхши ва сифатли йиғин ўтказдик. Бу натижалар биргина мени эмас, бутун жамоанинг ҳаракати. Мен шунчаки майдонга чиқиб ўзимни ишимни бажаришга ҳаракат қилмоқдаман. Бор гап шу.  Терма жамоадан таклиф олиш, бу мураббийга боғлиқ.

- 7та тур ўтди бу дегани биринчи давранинг ярими. Мағлубиятга учрамаган фақат "Нефтчи" қолди. Жамоа давра охиригача шу темпни сақлаб қола оладими?

- Жамоамиз билан бир максадда йиғилганмиз, худо хоҳласа охиригача ҳаракат қиламиз

- Бу йил чемпионлик учун "Нефтчи"нинг имкониятлари ҳақида нима дея оласиз?

- "Жўжани кузда санаймиз". Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Лекин биз охиригача курашамиз. Фарғона халқини хурсанд қилмоқчимиз.

- Орада маошлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабарлар чиқди. Муаммо ечимини топдими?

- Маошлардан қарздорлик йўқ.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика