Latest news

14:46Қатар Россия билан ўйинда стадион иссиқ бўлмаслигига ишонтирди  1 14:15Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди   5 13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  10 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  3 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  10 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   16 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  20 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  4 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  11 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  10 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12

Академия: "Пахтакор" - "Бунёдкор" тўқнашуви бўлиб ўтди News

Академия: "Пахтакор" - "Бунёдкор" тўқнашуви бўлиб ўтди

2014 йилдан эътиборан шаҳар чемпионатига кичик ўзгартириш киритилди.
Сўнгги мавсумларда икки гуруҳга бўлиниб, якунда плей-офф раундида чемпионлик аниқлаб келинаётган эди. Жорий мавсумдан бошлаб шаҳар чемпионатида 16та кучли жамоа бир гуруҳда чемпионлик учун кураш олиб борадиган бўлдилар.

Чемпионатнинг биринчи турида жамоамиз "БЎСМ-2" клуби меҳмони бўлганди. Иккинчи турда пойтахтимизнинг икки кучли жамоаси тўқнашуви бўлиб ўтди. 6 ёш тоифасида бўлиб ўтган баҳсларда 2002 йилда таваллуд топган жамоамиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар Станислав Кудряшов бошчилигида 2:0 ҳисобда зафар қучдилар. 2004 йил 7:0, 2000 йил 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 2003 йил 0:0, 1999 йил жамоаси 1:1 ҳисобларини қайд этди.

 

1998 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Россиянинг Краснодар шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақада иштирок этишлари муносабати билан мазкур ёш тоифасидаги учрашув бошқа муддатга қолдирилди.

Бир кун аввал бош жамоамиз Муборакда муҳим ғалабани қўлга киритиб қайтган эдилар. Ғалаба қозонган таркибимиздан ўрин олган 6 нафар футболчи академиямиз тарбияланувчиси эканлиги қувонарли ҳол, албатта.


Жамоамизнинг ютуғи аҳил мураббийлар штабига эга эканлиги билан боғлиқ.

"Болалар футболига эътибор бугунги кун талаби. Баъзи жамоа мураббийлари ўзларининг ўринбосарлари ўйинини томоша қилмайдилар. Бизда эса аксинча, академиянинг барча ўйинларини клубимиз вице-президенти Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби кузатиб боради. Унга бу борада Виктор Жалилов ва Григорий Цейтлин яқиндан ёрдам берадилар. Ўз хизмати беэътибор қолмаётганлигини кўрган ҳар қандай болалар мураббийининг ишида унум бўлади", - дейди академиямиз директори Дилшод Нуралиев.


Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги мавсумда қуйидаги мураббийларимиз шаҳар чемпионатида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қиладилар:

2004 - Олим Шокиров
2003 - Дмитрий Ан
2002 - Руфат Акрамхўжаев
2001 - Станислав Кудряшов
2000 - Темур Олимхўжаев
1999 - Артур Кагиров
1998 - Анфар Ҳафизов

3-турда "Пахтакор" академияси "Спартак" клуби  меҳмони бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика