Latest news

14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  5 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13

Айбек Нурбоев: “Шартномага қадар ҳаммаси яхши эди. Бироқ...” News

Айбек Нурбоев: “Шартномага қадар ҳаммаси яхши эди. Бироқ...”

Ўтган мавсум “Бухоро” учун ўйнаган Айбек Нурбоевга мавсум тугагач бир қатор клублардан таклифлар бўлаётганди. Аммо қорақалпоқ ўғлони жорий йил ҳам бухороликлар таркибида қолишни ўйлаб, таклифларга рад жавобини бериб келаётганди. Бироқ яқинда унинг жамоа билан хайрлашганини эшитдик.
- Айбек ака, “Бухоро”дан кетишингизни қандай изоҳлайсиз?

- Биласизми шартномага қадар ҳаммаси яхши кечаётганди. Раҳбарият ва бош мураббий билан муносабатим жуда илиқ эди. Бироқ битим имзоланадиган пайтга келганда, воқеалар ривожи тубдан ўзгариб кетди. Очиғи бундай бўлишини ўзим ҳам сира кутмагандим. Чунки бу йил ҳам “Бухоро” қолишни режалаштиргандим. Аммо бу хаёт. Унда шундай кутилмаган ходислар учраб туради. Буни тўғри қабул қилдим.

- Сўнгги лаҳзада мураббий билан чиқиша олмадингизми ёки раҳбарият билан моддий жиҳатни келиша олмадингизми?

- Моддий томондан. Кимдир мен ҳақимда салбий фикр билдириб, раҳбариятни чалғитган.

- Аниқ номни айта оласизми?

- Йўқ. Лекин ўзим учун билиб қўйдим.

- Кетиш олдидан Александр Мочинов билан гаплашдингизми?

- Александр Владимирович клубга келиб, иш бошлаган кунларидаёқ мен билан ҳамкорлик қилишни истаётганини билдирганди. Шунинг учун ҳам бу йил “Бухоро”да қолмоқчи эдим. Юқорида айтиб ўтганимдек, битта шахс мен ҳақимда уларга бошқача тушунтирган.

- Шундан сўнг сизни собиқ жамоангиз “Нефтчи”га ўтганингиз ҳақида эшитдик. Шу ростми?

- Ҳа, шундай. 18 январдан фарғоналикларнинг пойтахтдаги йиғинига келиб қўшилдим. Лекин ҳозирча расман келишувга эришмадик.

- Бу клубга сизни ким таклиф этди. Раҳбариятми ёки мураббий?

- Умуман олганда ҳаммаси жамоага қайтишимни истади. Ўзим ҳам собиқ жамоамни соғиндим шекилли, таклифни қабул қилиб машғулотларга қўшилдим (кулади).

- Олдингизда бундан бошқа вариантлар ҳам бормиди?

- Ҳа, ҳозиргача яна айрим клублар чақирмоқда.

- “Нефтчи”да қолишингиз неча фоизга аниқ?

- Бу масала яқин 2-3 кунда аниқ бўлади.

 

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика