Latest news

00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 00:00Миллатлар лигаси. Португалия ва Испания бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  76 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  42 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

АГМК футзалчилари тўп сурадиган мажмуа қолган клублар учун ўрнак бўлиши керак News

АГМК футзалчилари тўп сурадиган мажмуа қолган клублар учун ўрнак бўлиши керак

Профессионал футбол лигасининг ишчи гуруҳи 15 сентябрь куни АГМК клубида бўлди.

Жамоанинг Суперлигаси доирасидаги “Нефтчи”га қарши ўйини олдидан АГМКнинг 2019 йилги мавсумга тайёргарлиги кўздан кечирилди.

Бунгача ПФЛ “Металлург” жамоасига қарашли “Ёшлик” спорт мажмуаси таъмирга муҳтож экани борасида хабар берганди. Клуб раҳбарияти ҳамда ҳомий ташкилот кузатув хулосаларини бугун — 17 сентябрь куни расмий хат шаклида қабул қилиб олади. “Металлург” 2019 йилги мавсум бошланмай туриб, ўзида мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиши шарт.

АГМК клубига тегишли футзал мажмуаси эса ПФЛ талабларига тўла жавоб беради. Жамоа футзалчилари клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишдан ташқари, айни вақтда ҳам ички чемпионатда карвонбоши бўлиб турибди. АГМК стадиони қошида барпо этилган футзал мажмуаси қолган жамоалар учун наъмуна бўлиши керак. Бу ерда футзалчилар, мураббийлар, мухлислар ҳамда телевидение трансляцияси учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсумдан бошлаб футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қатор ўзгаришларни амалга оширади. АГМК зали бунда учрашувларни ўтказиш учун асосий майдонлардан бири бўлиб хизмат қилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика