Адвокат: "Россия нега Қатар билан ўйнаётганини тушунмаяпман"
10 nov 2016 14:44
News
Адвокат: "Россия нега Қатар билан ўйнаётганини тушунмаяпман"
- Эсимда, ўшанда Россия футбол иттифоқидаги кўплаб раҳбарлар Қатардаги маркетлардан ўзларига араб кийимларини сотиб олишганди.
Мартабали меҳмонларга ажратилган секторлардаги қуруқ ликопчаларни яхши эслайман.
Ўйинга тўхталадиган бўлсам, ўша беллашувда биз кўплаб янги футболчиларни синовдан ўтказгандик. Тезкор гол ўтказиб юборгандик. Қатарга қарши кечган ўртоқлик ўйини ҳеч нимани англатмасди. Ҳозирги Россия терма жамоасидан фарқли ўлароқ биз ўшанда саралаш босқичида иштирок этаётгандик. Саралаш босқичида бизга қарши кучли жамоалар ўйнашарди. Ўша пайт учун Қатар назорат баҳси учун яхши рақиб вазифасини бажариб берганди. Ҳозирги жамоа учун эса Қатарни рақиб сифатида танлаш тушунарсиз ҳолат.
Россия нега Қатар билан ўртоқлик учрашуви ўтказаётганига тушунмаяпман. Уларни олдинда Жаҳон чемпионати кутмоқда. Унга қадар эса расмий ўйинлар йўқ Шу боис ҳар бир имкониятдан тўлиқ равишда унумли фойдаланмоқ лозим. Ўртоқлик учрашувларида кучлироқ терма жамоалар билан беллашиш керак. Чунки ҳали айтганимдек расмий баҳсларни Россия мундиалда бошлайди. Кучли рақибларга қарши тўқнашувларда жамоанинг кучсиз тарафлари очилиб қолади.
Қатар билан бўладиган ўйин уларга нимани кўрсатади?
Comments