"Penalty": Темурхўжа Абдухолиқов: “Хайрия фонди очиш ниятим бор”
25 jun 2015 11:00
News
"Penalty": Темурхўжа Абдухолиқов: “Хайрия фонди очиш ниятим бор”
Лойиҳамизнинг навбатдаги қаҳрамони сифатида “Локомотив” клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовни танладик.
Ўз вақтида “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва Хорватиянинг “Хайдук” клубларида фаолият олиб борган футболчи суҳбат давомида берилган саволларга очиқ-ойдин жавоб берди.
Гулшан Саъдуллаева: 1. Ёшлигизда ўзингизнинг ҳозирги даврингизни қандай тасаввур қилардингиз, бугун шуларга эриша олдингизми?
- Ёшлигимда телевизор орқали Жаҳон, Европа чемпионатлари, Европа чемпионлар лигаси ўйинларини томоша қилардим. Барча болалар каби гранд жамоаларда ўйнашни истардим. Бунга Ўзбекистон топ клубларида тўп суриб эришишни мақсад қилганман. Бугунги эришганларимдан кўнглим тўқ.
Нарзулла Сайдуллаев: 1. Айнан футболга кириб келишингиз ҳақида гапириб берсангиз.
Футболга кириб келишимда отам сабабчилар. Улар ёшлар мураббийи бўлиб ишлайдилар. 22-БЎСМда таҳсил олганман. “Пахтакор”, “Бунёдкор” ёки бошқа клуб тарбияланувчиси эмасман.
Гулшан: 2. Сир эмас, баъзи футболчиларга жамоанинг ғалабаси ёки мағлубиятидан кўра майдонда ўзининг қандай ҳаракат қилгани муҳимроқ. Бу жараён сизда қанақа?
Агар гол урсангиз, зўр ўйнасангиз-у жамоа мағлуб бўлса, бундан роҳат топиб бўлмайди, менимча. У қадар чиройли ўйин кўрсата олмасангиз ҳам жамоага етарлича ёрдам бериб, ғалаба қозонсангиз у ҳолда жамоа очколар олади, сиз ҳам ўз молиявий ҳолатингизни яхшилаб оласиз. Шу боис ҳеч қачон ўз манаафтимни жамоа манфаатидан устун қўймайман. Тўғри, баъзан ҳужум вақтида шерикларимга тўп оширмаган вақтларим бўлган. Бу нарса кўпчиликда бошқача таассурот ҳам қолдирса ҳам шеригимни кўрмасам, таваккал қилиб тўп узатмайман. Ҳеч қачон гол ураман деб қулай вазиятда турган шеригимдан тўпни атайин қизғонмаганман.
Нарзулла: 2. "Бунёдкор"дан кетиш ва "Пахтакор"га ўтиш.
2007 йил 15 ёшли бола эдим. “Қурувчи”нинг ёшлар жамоасига кўрикдан ўтгани бордим. Мураббийларга ўйиним ёқди ва мени олиб қолишди. Ўринбосарлар сафида уч йил ўйнадим, чемпион бўлдик, ҳаммаси яхши эди. Бироқ асосий таркибга киришим сўроқ остида эди. Биласиз ўша пайтда “Қурувчи”да рақобат жуда юқори эди. Шартномам тугаганди, ўйнашни истаганим учун иккинчи лигада “Ёшлик” клубига ўтдим. Қишда “Пахтакор” мен учун “Бунёдкор”га маълум суммани тўлаганди. Шунда жамоа менга ишонаётганини сезгандим.
Гулшан: 3. Характерингизга 3 та сифат билан таъриф беринг
Қизиққонман, хушчақчақман ва ... (узоқ ўйланиб) соддалигим бор.
Нарзулла: 3. "Хайдук"даги фаолиятингиз ҳақида ва машҳур жамоадошларингиз?
Ўзбекистонда 3 йил ўйнадим, “Пахтакор”да ажойиб даврларни бошдан кечирдим, чемпион бўлдим. Шартномам якунлангач клуб раҳбарияти Осиё клублари бўлса сени қўйиб юбормаймиз ўзимизга ҳам кераксан, агар Европадан бўлса бемалол қўйиб юборамиз дейишди. Шунда Хорватиядан “Хайдук” варианти пайдо бўлди. Туркияда ушбу жамоада кўрикдан ўтиш учун бордим ва Тбилисининг “Динамо” клубига қарши баҳсда ҳаракат қилдим. Мураббийлар менга шартнома таклиф қилишди. Фаолиятим жуда яхши бошланганди, ярим йил асосий таркибда ўйнадим, голлар ҳам урдим. Европа лигаси саралаши бошланиши арафасида йиғин вақтида жароҳат олдим ва узоқ муддат даволандим. Шу боис икки томон келишган ҳолда шартномани бекор қилдик. У ерда украиналик Артём Милевский ўйнади. Кўпчилик уни танқид қилади лекин мен кўрган Милевский ҳақиқий профессионал футболчи эди. Уни Хорватияда ҳам танишар экан, катта дабдаба билан кутиб олишганди.
Гулшан: 4. Футболга алоқадор бўлмаган амалга оширишни ният қилган қандай орзуингиз бор?
Хайрия фонди очиш ниятим бор. Ногирон болаларга ёрдам берадиган фонд бўлади. Насиб қилса бу орзуимни амалга оширишга киришганман.
Нарзулла: 4. “Хайдук” Европа лигасида иштирок этди. Мусобақанинг савия жиҳатдан ОЧЛдан қайси жиҳатлари устун ёки паст?
Дастлабки босқичда биз Ирландия клубини 2:0 ҳисобида таслим қилгандик. Менимча бу клубни Ўзбекистондаги биринчи бешталикдаги клубларимиз бемалол енга олади. Иккинчи босқичда Қозоғистоннинг “Шахтёр” клубига қарши ўйнадик. Илк учрашувни Қарағандада иккинчи таркиб билан ўтказиб 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Жавоб баҳсида 3:0 ҳисобида ғолиб бўлдик. Сўнгги саралаш босқичида эса Украинанинг “Днепр” клуби билан тўқнаш келдик. Сафарда 1:2 ҳисобида имконият бой берилди, Хорватияда 0:0 ҳисоби қайд этилди. 1:0 ҳам бизга етарли бўларди. Буни қарангки айнан “Днепр” Европа лигаси финалига чиқди...
ОЧЛ ва Европа лигасининг фарқига келсак – тезлик. Ташкилотчилик борасида эса менимча Осиё чемпионлар лигаси Европа лигасидан қолишмайди. Фақат Европада ОАВ вакилларига имкониятлар ҳамда ваколатлар кўпроқ.
Гулшан: 5. Одатий савол: китобларга яхши дўстмисиз?
Ўзбекистонга келгач бўш вақтим жуда кам бўлмоқда. Сплитдалигимда эса кўп китоб ўқирдим. “Юлдузли тунлар”ни мириқиб ўқигандим. Сплит жуда кичик шаҳарча эди, машғулотлардан кейин бўш вақтим кўп бўларди. Ҳозир эса вақт топиш жуда қийин бўлиб қолди.
Нарзулла: 5. Ҳазиломуз савол: Фаолияти давомида жамоасининг ашаддий рақиби таркибига ўтган футболчиларни санаб бера оласизми?
(Кулади) Фигу “Барселона”дан “Реал”га ўтди, Роналдо “Барселона”дан “Интер”га, “Интер”дан “Реал”га ўтди. Тевес “Манчестер Юнайтед”дан “Манчестер Сити”га ўтди, Лэмпард “Челси”дан “Манчестер Сити”га ўтди. Бундай ўйинчилар кўп.
Гулшан: 6. Голларингизни қандай нишонлаш борасида ҳам бош қотирасизми? Умуман шу жараён футболчиларда қандай кечади?
Йўқ, бунинг учун алоҳида вақт ажратиб ўтирмайман(кулади). Гол урсам ўзбекона қилиб, оддийгина нишонлайман. Сабаби эртага гол ура олмаслигим бор. Гол урган вақтда, одатда, ким пас оширган бўлса ўша футболчига раҳмат айтишга ошиқаман. Ўзбекистонда фақат Жепаров тайёрланса керак, қолганлар ҳақида бир гап айта олмайман.
Нарзулла: 6. Игорь Тудор қандай мураббий экан?
Тудор, ўйлаб қарасам, у қадар ёмон мураббий эмас. У ўзи жаҳон даражасида футбол ўйнаган. Футболчиларни жуда яхши тушунарди. Битта воқеани айтиб бераман. Юқорида айтганимдек Европа лигаси доирасида “Шахтёр”га сафарда 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Ҳар уч кунда ўйин бор эди. Тудор навбатдаги ўйиндан 2 кун олдин бутун жамоани иккита кемага жойлаб кичик оролчага олиб кетди. Хорватиянинг дарёлари ва оролларига сўз билан таъриф бериб бўлмайди. Футболчилар маза қилиб дам олиб қайтишганди. Натижада жавоб баҳсида 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Мураббий ҳам баъзида ноодатий ҳаракатларни амалга ошириб туриши керак экан.
Гулшан: 7. Жамоадошларингиздан кимнинг ҳеч кимга ўхшамаган, ўзгача ҳислати ҳақида айта оласиз?
Олег Зотеевдан ажойиб қўшиқчи чиқарди. Караокеда берилиб куйлайди, жуда хушчақчақ йигит. Олегда ташкилотчилик ҳислати ҳам кучли. Футболчиларни тезда бир жойга йиға олади.
Нарзулла: 7. Ўзингиз билан бирга ўйнаган энг кучли уч нафар футболчи ва уч нафар мураббий
Энг кучли мураббийлар: Отам. Ёш болани футбол ўйнашга ўргатиш бошқа, тайёр футболчига мураббийлик қилиш бошқа. Игорь Тудор, Самвел Бабаян ва Вадим Абрамов. Тўртта бўлиб кетди (кулади). Энг кучли футболчилар: Артём Милевский, катта Жасур Ҳасанов ва Ривалдо. Ривалдо билан ўйнамаганман-у, бир жамоада машғулотлар ўтказганман.
Гулшан: 8. Интернетда қанчалик фаолсиз?
Тўғрисини айтсам фақат “Facebook”да борман. Буни чет элликлар билан алоқада бўлиб туриш мақсадида акам очиб бергандилар. Расм қўйишни ҳам яқинда ўрганиб олдим(кулади). Бошқа ижтимоий тармоқларда йўқман. Футбол сайтларига мунтазам кириб тураман. Хорижий сайтлардан “Хайдук” расмий сайтини, eurosport.com ни кузатиб бораман.
Нарзулла: 8. Паненка стилидаги пенальти қачон футбол атамалари қаторидан ўрин олганини биласизми?
Қачон ва нима учун киритилганини билмайман, лекин Пеле ўша зарбадан кейин шундай деганди: Бу бола ёки жинни, ёки жуда ҳам совуққон. Пенальтини тепган футболчи эса агар қаттиқ тепсам дарвозабон ёнга отилишга улгурмаслиги мумкин эди, жудаям секин тепсам дарвозабон ўрнидан туриб тўпни ушлаб олиши мумкин эди деган экан.
Жавоб: 1976 йил Европа чемпионати финалида чехословакииялик Антонин Паненка томонидан ГФР дарвозасига урилган.
Гулшан: 9. Блиц саволлар:
- Қайси ҳолларда ёлғон гапирасиз?
Ноқулай ҳолатга тушиб қолган пайтларимда
- Нимадан кўпроқ афсусланасиз?
Ноқулай ҳолатга тушиб қолиб, ёлғон гапирганимдан
- Заиф томонингиз нимада?
Кўнглим бўш
- Устун жиҳатингиз-чи?
Сир сақлай оламан
- Алифбо байрамида қайси ҳарф бўлгансиз?
“Алифбо” бўлганман (кулади)
- Қайси тарихий шахслар билан замондош бўлишни хоҳлардингиз?
Алишер Навоий ва Леонардо Да Винчи
- Нимани кечиришингиз қийин?
Хиёнат
- Нимани осонлик билан кечира оласиз?
Ўзини манфаатини ўйлаб айтилмаган ёлғонни
- Қайси эзгу иш ёки ҳислатни кўпроқ ёқтирасиз?
Саҳийлик, меҳрибонлик
- Қайси овқатни ёқтирмайсиз?
Овқат танламайман.
- Кўп савол беришларини ёқтирасизми?
Йўқ (кулади)
Нарзулла: 9. Ўзингиз амалга ошира олмаган пенальтилар ичидаги энг аламлиси қайси?
Яқинда “Қўқон-1912”га қарши баҳсда пенальтидан гол ура олмадим. Лекин қайтган тўпни барибир дарвозага киритдим. Пенальтидан гол ура олмай қайсидир совриндан қуруқ қолган ҳолатлар бўлмаган, бўлмасин ҳам.
Гулшан: 10. Фарзандингиз сизнинг издошингиз бўлишини қанчалик истардингиз?
Ўғил фарзандим бўлса, футболчи бўлишини жуда истардим. Касбимни жуда севаман, болам ҳам футболчи бўлишини хоҳлардим.
Нарзулла: 10. Қалтисроқ савол: Интервьюларингиздан бирида "Агар Eвропага кетмасдан Ўзбекистонда қоладиган бўлсам, унда "Пахтакор"дан кетишдан маъно кўрмаяпман. Ўзбекистонда "Пахтакор"дан бошқа жамоада тўп тепишни,ўзим учун орқага ташланган қадам деб биламан", дегансиз. Ҳозир "Локомотив"дасиз...
Тўғри бу гапни айтгандим. Ўша пайтда Европадан таклиф бўлмаса “Пахтакор”дан кетишдан маъно кўрмагандим. Ҳозир эса Европада ўйнаб келдим. Жароҳатим бор эди. Шу йил қишда “шерлар” сафига ўтишим деярли аниқ эди. Баъзи сабаблар туфайли ўтиш амалга ошмади. Сабаби жамоада катта ўзгаришлар бўлмаган, ўша-ўша футболчилар, ўша мураббийлар. Ўзим ҳам “Пахтакор”га ўтишимни истагандим. Кейинроқ “Локомотив”дан таклиф тушди ва “темирйўлчилар” таркибига қўшилдим.
Гулшан: 11. Бу учрашувда сиз кутган лекин берилмай қолган савол?
Лойиҳанинг олдинги сонларини кузатдим. Кутилган ва кутилмаган саволларни бердингиз. “Жамоадошларингиздаги яхши ва ёмон ҳислат” ҳақидаги саволга тайёрланиб келгандим (кулади).
Нарзулла: 11. Ёдингизда қолган пенальти ёки пенальтилар серияси
Тотти! 2000 йил ярим финалида Италия ва Голландия ўртасидаги ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида урган пенальтиси. Юқорида айтилган услуб, Паненка услубида гол урганди. Бундай зарбани биринчи марта кўришим эди. Аввалига тўп қандай қилиб дарвозага бориб тушганини тушунмай қолгандим.
Гулшан Саъдуллаева ва Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди
Фото: Толибжон Қосимов
“Penalty”. Хайрулла Каримов: “Футболда “Юлдузлик касали” ривожланиб кетди”
“Penalty”. Икром Алибоев: “Абрамов туфайли “Локомотив”да қолдим”
“Penalty”. Зоҳир Пиримов: “Футбол мени ўзгартирди”
“Penalty”. Лочин Солиев: “Чемпионатимиз анча қизиқарли кечмоқда”
“Penalty”: Игорь Сергеев: “Футболдаги ҳиссиётларни ҳеч қандай пул эвазига сотиб олиб бўлмайди”

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments