Latest news

22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  2 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  22 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  5 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  17 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0

Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз" News

Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри Ла Лиганинг 9-турида "Жирона"га қарши кечган қийин ғалабадан сўнг (2:1) фикрларини билдириб ўтди.

Испаниялик футболчи ўз жамоасининг ўйинидан норози бўлиб, "кўк-анорранглилар" ўйини бир қанча соҳаларида сезиларли даражада ўсиши кераклигини айтди.

"Ўйинимиздан мамнун эмасман. Биз кўп жиҳатлар устида ишлашимиз бор, айниқса, прессинг бўйича. Кетма-кет иккинчи ўйинда кутилган футболни кўрсатмадик. Сал тезроқ ҳаракат қилишимиз, тўпга эгалик қилишда ишончлироқ бўлишимиз ва кўпроқ имкониятлар яратишимиз керак. Бизда катта салоҳият бор, шунчаки кўпроқ ишлашимиз зарур. Ўйлайманки, мураббий билан хатоларимизни таҳлил қилиб кўрамиз ва ўйинимизни янги даражага олиб чиқамиз", – деди Педри.

"Барселона"нинг навбатдаги рақиби Чемпионлар Лигаси 3-тури доирасида Грециянинг "Олимпиакос" жамоаси бўлади. Флик шогирдлари аввалроқ "Монжуик" стадионида ПСЖни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Rating:    

Comments

+1   
20 oct 14:38:01
Реал75
Флик шогирдлари аввалроқ "Монжуик" стадионида ПСЖни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. АДАШМАДИЗМИ МАБОДО?!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика