Latest news

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  0 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  9 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  4 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  13 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9

"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман" News

"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг мезбон жамоа спорт директори Рустамбек Қурбонбоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Февзи Ризаевич номидан узр сўраб қўяман. Бош мураббийимиз бетоблиги туфайли матбуот анжуманида иштирок эта олмайдилар. Осон ўйин бўлмаслигини билар эдик. "Сўғдиёна"ни ҳам яхши ўрганиб чиққан эдик. Бугун энг яхши ўйинимизни ўтказганимиз йўқ, лекин шунга қарамай ғалаба қозондик" - деди Рустамбек Қурбонбоев бугунги баҳс ҳақида.

- Абдуғафур Ҳайдаров қишдаги йиғинларда иштирок этмади. Ҳайдаровнинг ўйини чиқмаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- Футболчи ўзининг энг яхши спорт ҳолатида эмас эканлигини кўриб турибсиз. Ҳайдаров ўша вақтда ёшлар терма жамоаси сафида эди ва ўшанда тиззасидан жароҳат олган эди. Жароҳат туфайли машғулотларда иштирок эта олмади. У жароҳатидан жарроҳлик амалиётисиз фориғ бўла олди. Ҳайдаров билан индивидуал тарзда ҳам ишланмоқда. Ҳужум чизиғида иккита футболчимиз бор холос. Абдуғафур ўтган мавсумдаги спорт формасига тезроқ қайтиб олишига тилакдошмиз. Биз сўнгги йилларда кўп ёш футболчиларга имконият беряпмиз.

- Футболда барчаси табиий йўл билан бўлиши керак. Масалан, Абдуғафурга ЦСКА қизиқяпти деган хабарлар тарқалгани учун уни асосий таркибга қўйиб ўйнатишимиз ҳам нотўғри бўлади. Биз унга имкон қадар ёрдам бермоқчимиз.

- Февзи Ризаевич ўйин давомида ўрнидан турмайди ва захира ўриндиғида ўтираверади. Жаҳон футболида эса мураббийлар бундай қилишмайди. Бунга сабаб нима?

- Бош мураббийимизнинг соғлиғи билан муаммолари бор. Мен кўпроқ ҳимоячиларга кўрсатма бераман. Февзи Ризаевич эса ўйинни кўпроқ томоша қилади. 90 дақиқа давомида майдон четидан туриш ҳар доим ҳам тўғри қарор эмас. Мураббий ўз маслаҳатини футболчига етказгунча майдондаги вазият ўзгариб кетади.

- Жамоада молиявий муаммолар кузатилмаяптими?

- Бизда бундай катта муаммолар йўқ.

- Қийин учрашувларда "Сурхон" ғалаба қозонмоқда. Бугун жамоа 6 нафар ҳимоячи билан ҳаракатланди. Бунинг сабаби нимада?

- Таркибда жароҳат олган ва шамоллаган йигитлар бор эди. Шу факторлар бунга таъсир қилди. Биз майдонда 4 нафар ҳимоячи билан ҳаракатландик. Биз рақиб ўйинини ўрганиб чиққандик. Бугун омадимиз келди ва ғалаба қозондик.

- "Сурхон" "Сўғдиёна"га қарши кечган сўнгги 6 учрашувда мағлубият нималигини билмай келмоқда. Бундай ғалабаларнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Кимдир кимгадир қулай рақиб деб айтишади, аммо бундай фикрларга қўшилмайман. "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб келаётганимизга сабаб яхши тайёргарлигимизда бўлса керак. Жиззах жамоасига қарши кечган баҳсларда яхши ўйин намойиш этган бўлсак керак. "Сурхон" жамоасига қулай рақибнинг ўзи йўқ. "Сўғдиёна" энг жиддий рақибларимиздан бири. Бу биз учун омадли статистика экан.

- Ўзбекистон Кубогидаги сўнгги баҳсга мураббийлар яхши тайёргарлик кўришмадими ёки футболчилар ўйнашни хоҳлашмадими?

- Икки фикри ҳам нотўғри. Барчада иштиёқ кучли эдик. Биз Кубокда финалга қадар етиб боришни мақсад қилгандик. Биз ўтган мавсумда ярим финал босқичига қадар етиб боргандик. Футболда шундай ҳодисалар рўй бериб туради. "Лочин" Университет жамоаси ҳисобланса ҳам, таркибида "Насаф" академияси тарбияланувчилари бор. Масалан, Зафар Ҳолмуродовнинг шогирдлари ушбу жамоа сафида тўп тепишмоқда. "Лочин"га қарши ўйинда ротацияга қўл ургандик, сабаби саккиз кун ичида 3та ўйин ўтказишимиз керак. Кубокни эрта тарк этганимиздан ранжидик.

- Кейинги турда "Андижон" билан тўқнаш келамиз ва ундан кейин "Нефтчи"га қарши ўйин бор. "Андижон"дек принципиал рақибга қарши ўйиндан нималар кутишимиз мумкин?

- Биз ҳар рақибга қарши энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Кейинги ўйинларда ҳам боримизни берамиз. Жорий мавсум ҳар доим ҳам мухлисларимизни хурсанд қила олмаётган бўлсак ҳам, имкон қадар яхши натижа қайд этишга интилмоқдамиз. Жамоа техник директори Нурали Нуруллаев ҳозирги кунда бетоб бўлиб қолган ва мен шу матбуот анжумани орқали унга жамоа номидан соғлиқ тилайман.

Rating:    

Comments

+1   
17 may 03:51:59
Ochilov Farobiddin
Ўзбекистондаги ягона ўз услубига, тактикасига эга клуб. Хақиқий жамоа ўзи шунақа бўлади
   
17 may 10:02:52
ArsaBarsa
Reply to comment by ZOKIR ESHIMOV
Surxonda ham Davletovni almashtiradigan vaqt boʻldi, yaxshi xujimchi olish kerakda
Natijalari yaxshiku
   
17 may 01:17:29
ZOKIR ESHIMOV
Surxonda ham Davletovni almashtiradigan vaqt boʻldi, yaxshi xujimchi olish kerakda
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика