Latest news

02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  31 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  10 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  2

"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили News

"Бунёдкор" "Навбаҳор" билан ўйинда адолатсизликка учрадими? Суперлиганинг 10-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) ўз ҳакамлар жамоаси билан Суперлиганинг 10-тур ўйинларидаги баҳсли ҳолатларни таҳлил қилди.

"Шўртан" - "Андижон"

Ҳакамнинг "Андижон" футболчисига қизил карточка кўрсатиш ва жарима зарбаси белгилаш борасидаги якуний қарорини қўллаб-қувватлайман. ВАР бу эпизодга тўғри аралашди, чунки бу гол уриш учун яққол имкониятдан маҳрум қилиш ҳолати эди. Биринчи навбатда шуни таъкидлаш керакки, "Андижон" ҳимоячисининг ёнида, агар ҳужумчи тўп учун курашда ғалаба қозонса, тўпни олиб қўйиши мумкин бўлган шериклари йўқ эди. Ҳужумнинг кейинги босқичида ҳужумчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиш имкониятига эга бўларди.

ВИДЕО


"Шўртан" - "Андижон"

Бу вазиятда ҳам ҳакамнинг якуний қарорини қўллаб-қувватлайман. ВАР яна эпизодга тўғри аралашди. "Шўртан" футболчисини майдондан четлатиш учун етарли асослар топиш қийин: тўғри, у дастлаб сакраб, оёғини баланд кўтарди, лекин кейин уни майса устига туширди, тўқнашув (контакт) пайтида рақиб оёғини эзиб юбормади ва "синдирмади". Шу билан бирга, ҳакам ўзининг дастлабки қарорига мутлақ ишонч билдирмаётганди. Норасмий тавсия: агар ишончингиз комил бўлмаса, бирор қарор қабул қилманг. Ушбу вазиятда ҳакам ўз қарорига ишончи комил бўлмагани учун, "енгилроқ жазо"ни танлаши ва дарҳол сариқ карточка кўрсатиши лозим эди.

ВИДЕО


✅❌ "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

Ҳакам учун унчалик қийин бўлмаган ҳолат. "Бунёдкор" ўйинчиси биринчи бўлиб тўпга тегингач, "Навбаҳор" ҳимоячиси унинг оёғидан чалди. Пенальти тўғри белгиланди. Бундан ташқари, қоидани бузган ўйинчига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди (бироқ ҳакам бу ишни амалга оширмади - таҳририят).

ВИДЕО


✅✅ "Бунёдкор" - "Навбаҳор"

ВАР эпизодга тўғри аралашди, видео кўрикдан сўнг пенальти тўғри белгиланди. "Бунёдкор" ҳимоячисининг зарбани тўхтатишга уриниб, сирпаниб тўсиш ҳаракатини бажарган қўли танасидан узоқлашган ва унинг майдонини ғайритабиий тарзда кенгайтирган.

Пенальтини қайта тепиш қарорига келсак, бу ерда ҳам ҳамма нарса тўғри. "Бунёдкор" дарвозабони қоидани бузмаган ва "нуқта"дан берилган зарбани қайтарган. Бироқ шу пайтда "Бунёдкор" сардори зарбадан олдин жарима майдонига кириб келган ва биринчи бўлиб тўпни тепиб юборган. Қизиғи, пенальти такроран ижро этилганда ҳам "Бунёдкор" сардори яна муддатидан аввал жарима майдонига кирган, аммо бу сафар аввалгидек яққол ҳолатда эмасди. Агар дарвозабон зарбани яна қайтарганида ва сардор яна тўпга текканда, ҳакам пенальтини қайта белгилашга мажбур бўларди.

ВИДЕО


"Бунёдкор" - "Навбаҳор"

ВАРнинг тўғри аралашуви натижасида "Бунёдкор"нинг голи бекор қилинди. Ҳужум фазасидаги қоида бузилиши содир этилган: "Бунёдкор" ўйинчиси "Навбаҳор" футболчисининг либосидан ушлаб қолди, шу тариқа уни курашдан чиқариб юборди ва зарбани тўсишга уриниш имкониятидан маҳрум қилди.

ВИДЕО


"Бунёдкор" - "Навбаҳор"

Дастлаб "Навбаҳор" жамоаси ўйинчиси қўполлик ишлатди. "Бунёдкор" ўйинчисининг қўполлиги хусусида эса - рақиб билан тўқнашувда таъсир даражаси аниқ кўринмади. Ҳакамнинг эпизодни кўриш учун монитор қаршисига бориши ўринли эди. У ўзининг дастлабки қарорини сариқ карточка кўрсатишга ўзгартириш учун етарли асосга эга бўлди.

ВИДЕО


"Хоразм" - "Машъал"

Менинг фикримча, ҳакам ўйинни тўғри равишда давом эттирди. Тўп аслида "Хоразм" ҳимоячисининг қўлига тегмади, агар теккан бўлса ҳам, бу дарвозабон тўпни қайтаргандан кейин содир бўлди. Бундай ҳолатларда тўпнинг қўлга тегиши жазоланмайди. Шунингдек, қўл пастда ва танага ёпишган эди. Тўпнинг ҳолатига келсак, у дарвоза чизиғини кесиб ўтмади.

ВИДЕО


✅❌ "Қизилқум" - "Пахтакор"

"Қизилқум" дарвозасига белгиланган пенальти тўғри қарор ҳисобланади. Ҳимоячи тўпга ўйнамоқчи бўлиб, "Пахтакор" ўйинчисининг оёғига урилди ва уни ҳаракатдан тўхтатди. Бу ҳолатда пенальти белгиланиши ва қоидабузарга сариқ карточка кўрсатилиши лозим (бироқ ҳакам "Қизилқум" футболчисига сариқ карточка кўрсатмади - таҳририят).

ВИДЕО


Шу тариқа, Суперлиганинг 10-тур ўйинларида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйишди. Иккала ҳолатда ҳам пенальти белгиланган эпизодлар учун сариқ карточкалар кўрсатилмади.

Rating: +4   

Comments

+2   
20 may 14:40:15
Barcamania_2016
Бунёдкор - Навбаҳор ўйинида ҳакам умуман хато қилмабди. Лекин, сарлавҳа билан эксперт фикри умуман тескари.
+2   
20 may 13:56:49
From Earth
Руслардан бошқа эксперт қуриб қолганми?
+2   
20 may 13:51:04
Muhsin 1986
Россиялик собик хакам эксперт) руслар нукул норозию хакамларимиз тупой деб)
+1   
20 may 13:47:40
Abdumutalibjon Dolimov
СЕН оққулоқ ўзингни ким деб ўйлаяпсан. Сендан биров суперлига ўйинларини тахлил қилиб бер деп сўраяптими. СЕН ўзингни лигангни тахлил қил, бизларникилар аралашма шу чичқоқ хакамларимизни тарафини олиб.Ўзи шундоқ ҳам хакамларимиз чичиб ҳамма ёқни расво қилиб бўлишди.
+1   
20 may 13:46:27
Ulugbek Dehqonboyev
Шуртан андижон уйинида.экспертни.гапини.укиб.эксперт.шунчалик.мол.буладими.шуртан.уйинчиси андижон уйинчисини.ойогини.синдирганда.кизил.булиши.мумкин.эдикан.харом.хурлар.шунака.экспертларни.каердан.топади.
   
20 may 21:39:06
JAFAR FCQIZILQUM
Chempion
   
20 may 16:52:24
Ulugbek Dehqonboyev
Шуртан.андижон.уйинида.хамма.гап.варда.утирган.пидараз.и.и.да.шу.харомхур.3.марта.каторасига.андижон.зарарига.ишлаяпди.качонгача.кузи.очик.булиб.туриб.кузи.ожиздек.курмасликки.олишади.ишонмасанглар.шу.и.и.ишлаган.андижон.уйинларини.куринглар.
   
20 may 14:31:05
Karimov.
буйни мол сикур оегини синдириш керакмиди
   
20 may 13:42:14
Abroriddin Qodirov
Yana yonini olish Xakamlar di Xuddi o'sha Vaziyat o'tgan yili nasafdi o'yinda bo'lgan edi va Xakam Qizil bergan kegn xakamlar qo'mitasi bu natogri qaror deb chiqargan Ozi bu Pravila degan narsa umuman Ishlamayapti bir vaziyat ta penalti beriladi boshqasi da esa yo'q qani odalat bu yerda faqat birini kotini Yopish Bu yerda Boshqa narsa emas...
-1   
20 may 17:06:07
Baxtiyor MYu
Reply to comment by Abdumutalibjon Dolimov
СЕН оққулоқ ўзингни ким деб ўйлаяпсан. Сендан биров суперлига ўйинларини тахлил қилиб бер деп сўраяптими. СЕН ўзингни лигангни тахлил қил, бизларникилар аралашма шу чичқоқ хакамларимизни тарафини олиб.Ўзи шундоқ ҳам хакамларимиз чичиб ҳамма ёқни расво қилиб бўлишди.
Бетараф мутахассис сифатида экспертлик қилишини ўзимиз сўраганмиз. Яъни сайт ходимлари билан договор бор
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика