Latest news

14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  1 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  6 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  1 13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  2 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  1 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  7 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   9 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  1 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  6 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  2

Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди News

Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди

Озарбайжон пойтахти Бокуда мини-футбол (6х6) бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионатига старт берилди.

Маълумот учун, ушбу Жаҳон чемпионати ҳисоб бўйича бешинчиси бўлиб, бунгача 2015 йил АҚШ, 2017 йил Тунис, 2019 йил Австралия ва 2023 йил БААда ўтказилган. Ҳозирги мусобақада 32та жамоа қатнашяпти.

Бугун 21 май куни навбатдаги мундиал бошланди. Жаҳон чемпионати 1 июнга қадар давом этади. Қувонарлиси, ушбу мундиалда LLF Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. Футболчиларимиз бугун гуруҳдаги дастлабки учрашувни Тошкент вақти билан 22:45да Руминияга қарши ўтказишади. Маълумот учун, Руминия амалдаги чемпион ҳисобланади.

A гуруҳи - Озарбайжон, Мавритания, Словения, Баҳрайн.
B гуруҳи - Руминия, Франция, Чад, ЎЗБЕКИСТОН.
C гуруҳи - Венгрия, Украина, Англия, Туркия.
D гуруҳи - Словакия, Болгария, Португалия, Ҳиндистон.
E гуруҳи - Мексика, Черногория, Таиланд, Коста Рика.
F гуруҳи - Қозоғистон,АҚШ,Босния ва Герцеговина, Польша.
G гуруҳи - Чехия, Грузия, БАА, Аргентина.
H гуруҳи - Сербия, Гана, Испания, Исроил.

LLF Ўзбекистон мини-футбол терма жамоаси гуруҳ учрашувларини Руминия, Франция ва Чад Республикаси терма жамоаларига қарши ўтказади.




1-тур. 21 май. 22:45
Руминия - Ўзбекистон

2-тур. 23 май. 15:00
Франция - Ўзбекистон

3-тур. 25 май. 13:45
Ўзбекистон - Чад Республикаси

Бугун Франция илк учрашувни Чад Республикасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамиз делегация ва таркиби қуйидагича:

Жамоа раҳбари - Дониёр Ниёзов
Бош мураббий - Вусал Магеррамов
Жамоа менежери - Жамшид Исаев

Дарвозабонлар:
Шерзод Мирзараҳимов (HAYOT BANK)
Бекзод Амануллаев (HAYOT BANK)
Умиджон Ярбеков (UZPOST)

Футболчилар:
Бекзод Мирсаидов (HAYOT BANK)
Жамшид Исломхўжаев (OLD SCHOOL)
Камолиддин Мусаев (PROGRESS)
Руслан Веклич (VOSTOK)
Азиз Маматов (HAYOT BANK)
Асрор Рўзматов (UZDTV)
Аҳрор Умаржонов (ERMAK)
Элёр Омонжонов (PROGRESS)
Дониёр Ҳасанов (HAYOT BANK)
Ўткир Эргашев (HAYOT BANK)
Абдумалик Абдураҳимов (ARG'IN)
Азизбек Темиров (METRO)

Мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионатида вакилларимизга омад тилаб қоламиз. 



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика