Latest news

09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  5 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  9 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  5 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6

Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда News

Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда

Суперлига 10-тур доирасидаги "Қизилқум" — "Пахтакор" ўйини якунланди.

“Қизилқум” — “Пахтакор” 0:3 

Гол: 21 - Игорь Сергеев, 73 - Муҳаммадали Ўринбоев (Умар Адҳамзода), 86 - Достонбек Ҳамдамов (Брайан Риаскос)

Бош ҳакам: Наим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Буров, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Роман Иргашев

Назоратчи: Константин Смирнов

ВАР ҳаками: Достон Раҳмонов

АВАР ҳаками: Акмал Ғиёсов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 5.Дилшоджон Комилов, 8.Шахзодбек Раҳматуллаев (7.Даврон Анваров,76), 11.Жамбули Жигаури, 15.Никола Кумбурович, 18.Фарходбек Бекмуратов ( 22.Шаҳзод Туропов, 80), 23.Самандар Шукуриллаев, 70.Ален Масович, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (10.Роман Папарига,60), 88.Душан Милич, 99.Элгужа Лобжанидзе

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов,  9.Ҳумоюн Абдуалимов,  19.Илхомжон Кенжаев,33.Султон Раҳматов, 71.Асадбек Бахшиллоев

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Абдулла Абдуллаев, 6.Муҳаммадали Ўринбоев (17.Достонбек Ҳамдамов, 79), 7.Хожиакбар Алижонов (77.Дилшод Саитов,46), 9.Иброҳим Ибрагимов, 11.Игорь Сергеев, 20.Дилшод Абдуллаев, 21.Башар Ресан (94.Брайан Риаскос, 68), 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев (23.Абдурауф Бўриев, 83), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов ( 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 83)

Захира: 19.Жонатан Луис,15.Диёрбек Ортиқбоев, 44.Маҳмуджон Маҳаммаджонов,  99. Улуғбек Ҳошимов

Огоҳлантириш: 28 - Муҳаммадрасул Абдумажидов, 45+5 - Файзуллобек Жуманқўзиев, 69 - Николо Кумбурович


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

85. ГОООЛ. Захирадан майдонга тушганлар меҳмонларнинг учинчи голини яратишди. Риаскосдан ажойиб узатма ва Ҳамдамов гол урмоқда

83. Абдумажидов ва Собирхўжаев майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Ҳамралиев ва Бўриев майдонга тушди

83. Жабанинг навбатдаги зарбаси ноаниқ кетди

80. Бекмуродовнинг ўрнига Туропов тушди

79. Ҳамдамов Ўринбоевнинг ўрнига майдонга тушди

76. Ўзгариш: Раҳматуллаевнинг ўрнига Анваров тушди.

73. ГОООЛ. Муҳаммадали Ўринбоев ҳисобни ўзгартирди. Бу ерда Сергеевнинг ҳаракатларини алоҳида таъкидлаб қўйиш лозим. Голга эса Умар Адҳамзода ассист қилди

69. Огоҳлантириш. Николо Кумбурович ҳакам томонидан огоҳлантирилди

68. Башар Ресан майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Брайн Риаскос ўйинни давом эттиради. 

64. Элгужа Лобжанидзенинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди

60. Мезбонлар мураббийи Жуманқўзиевни алиштиришга қарор қилди. Унинг ўрнига Папарига тушди

57. Комиловнинг аниқ ва кучли зарбасини Назаров ушлаб олди

54. Жуманқўзиев яна қўполлик ишлатди, Файзуллоҳда сариқ карточка бор

47. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар фарқни оширишлари мумкин эди. Бироқ Дилшод Абдуллаевнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

Иккинчи бўлим бошланди

Иккинчи бўлим аввалида меҳмонлар сафида ўзгариш. Алижоновнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди, унинг ўрнига Саитов тушди

Биринчи бўлим якунланди

45+5. Огоҳлантириш. Жуманқўзиев Алижоновга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берди

44. Алижонов яна яхши узатмани амалга оширди, бу сафар Қувватов тўпни ушлаб олди

36. Бурчак тўпидан сўнг Комилов боши билан зарба йўллади, бироқ ноаниқ

35. Мезбонлардан супер ҳужум. Аленинг зарбасини Абдуллаев қайтармоқда.

32. Меҳмонлар навбатдаги яхши ҳужумни ташкил қилди. Бироқ Собирхўжаевнинг узатмасига ҳеч ким етиб келмади. "Қизилқум" тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Бироқ узатмага Лобажанидзе етиб келмади

28. Огоҳлантириш. Абдумажидов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

21. ГОООЛ. Игорь Сергеев учрашувда ҳисобни очди. "Шерлар" ҳужумчиси мавсумдаги 8-голини урмоқда

20. ВАРдагилар ҳам майдондаги ҳакамнинг қарорига қўшилишди. Тўп олдида Игорь Сергеев

19. Ҳолатни аниқлаш учун ВАР ишга киришди. Кўрамиз ҳакамлар қандай қарорга келар экан?

18. Алижонов ажойиб ҳаракат қилди ва Ресанга тўпни узатди. Ироқлик футболчини эса рақиб футболчилари ўз жарима майдончасида йиқитишди. Ҳакам пеналти белгилади.

15. Элгужанинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кетди. Ундан аввал Ален Масовичнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришганди

12. Учрашувдаги илк хавфли вазиятни меҳмонлар яратишди. Абдуллаевнинг боши билан йўллаган зарбасини меҳмонлар қийинчилик билан қайтаришди

8. Ҳозирча жамоалар ҳужум қилишга шошилишмаяпти. Ҳар икки жамоа бир бирини ўрганмоқда

Учрашув бошланди

Rating: +5   

Comments

+18   
18 may 23:03:42
Xojakbar Xaitov
Мана 2-3- голниям судя урберди дмисиларми саволлар борми
+17   
18 may 22:58:53
Xojakbar Xaitov
Пахтакор шунча кийинчиликдан уз кучи билан чикиб кевотти бу нарсани фудболни тушунган мухлис билади ва бу йили хам чемпионликка асосий фаворит булиб колади Энди судя темаси Ютгазайоткан каманда мухлислари нимадур дейиши керакку Уланиям тугри тушунамиз
+14   
18 may 23:12:28
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Otabek Ravshanovich
Pahtakor yutsa faqat sotvolarkande a, Nasaf, Neftchila oʻyinni sotmasa kere
Нефчини 4:0 га насафни 6:3 ютгандаям Пахтакор ҳакамларни сотиб олганди. Пахтакор фақат сотиб олади. Ҳеч қачон сотмайди. Ва Пахтакор бошқалардан шуниси билан фарқ қилади!
+12   
18 may 23:01:25
user21
Bu öyinda hakam haqida gap ham bölishi mumkin emas. Qizilqum sentrdan ötomayaptiku umuman öyini yöq
+11   
18 may 23:03:52
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Xojakbar Xaitov
Пахтакор шунча кийинчиликдан уз кучи билан чикиб кевотти бу нарсани фудболни тушунган мухлис билади ва бу йили хам чемпионликка асосий фаворит булиб колади Энди судя темаси Ютгазайоткан каманда мухлислари нимадур дейиши керакку Уланиям тугри тушунамиз
Қизилқум мухлислари март бўлишади. Йиғлаётганлар улар эмас!
+11   
18 may 22:58:39
Лацио Пахтакор
Reply to comment by A.S.А
71 дакикада пахтакор жарима майдончасида ухшаш вазиятда кизилкум футболчиси тепиб йикитилди. Бирок хакамжон жабрланувчига насихат килиб тургизиб юборди.
Ўша 71-дақиқада Жуманқўзиев тўпга етолмай Пахтакор ўйинчисини оёғига тепиб йиқитди. Ҳакамни ҳатосини изламасдан ўйинни томаша қилинг.
+10   
18 may 23:55:07
db_076
Reply to comment by JAFAR FCQIZILQUM
Salom 3 ochko bilan tabriklaymiz sizzi. Lekin ortiqcharoq gapirmang iltimos
Мард булиб табриклаганингиз учун рахмат, бу хамманинг хам кулидан келавермайди!!! Ютсак тамом, бошланарди, хакам-пакам, олди-сотди ва хоказолар, хуллас калом арпа уни бахона буларди! Кейинги уйинларда омад!
+10   
18 may 23:22:10
db_076
Оббо азаматларей, сузларингни устидан чикдиларинг!!! Ока, бугун нечта урайлик деб сурашганди, кучларингни тежанглар, 3 та етади дегандим, бир огиз гапингиз, бажарамиз дейишганди!!! Ха дустлар, бу мани ПАХТАКОРИМ булади!!!
+10   
18 may 22:44:56
Xojakbar Xaitov
Reply to comment by DRAKON
Хеч кандай пеналти йук эди,хакамлар яна пахтани кулогидан тортиши бошлашибди,шундай килишмаса пахта про лигага тушиб кетмаслик учун курашадиган жамоага айланиб колгандида
Тугриси эзвордилар хакам пакам деп бошка гап йукми
+9   
19 may 00:06:09
Tilla
Ку́ти ёнвотган антиПахтакорчила баттар бу́лларинг.
+9   
18 may 23:06:27
Xojakbar Xaitov
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Қизилқум мухлислари март бўлишади. Йиғлаётганлар улар эмас!
Рахмат сизга шу гапизга
+9   
18 may 23:05:12
Xojakbar Xaitov
Reply to comment by Акром Акрамович
Нега уйиндан уромас экан? Фаргонага бориб жамоангизга 4тани михлаб келдию, шуни узи сизга етса керак.
Мана саволларга жавоб уйиндан икта гол
+9   
18 may 22:33:31
Бахтиёр Ашуров
Йиғлоқилар яна йиғлашни бошладингларми?
+8   
18 may 22:37:45
Акром Акрамович
Reply to comment by Неф69
Усироклар,уйиндан уролмайдими,харом пенальти ишламасдан?
Нега уйиндан уромас экан? Фаргонага бориб жамоангизга 4тани михлаб келдию, шуни узи сизга етса керак.
+8   
18 may 22:33:39
Otabek Ravshanovich
Birga bir çqarkande orqasidan turtib yiqitsa penaltini yoʻq joydan berdi diyish gʻalatimasmi? Hop Resan ishlagisi kegan taqdirdayam talçoʻk boʻganini koʻr odamdam boshqa hamma koʻrdiyu!!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика