Latest news

20:25Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Насаф", "Андижон" – "Динамо" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  40 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  0 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  9 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  18 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  7 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  19 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1

"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда News

"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда

Tags :  Бухоро
2025-йилги мавсумда “Бухоро” футбол клуби Суперлига доирасидаги уй учрашувларини Тошкент шаҳрида ёки рақиб жамоа майдонида ўтказишга мажбур бўлмоқда.

Аввалроқ “Бухоро”нинг уй учрашувлари учун Бухоро футбол академияси майдонини тайёр ҳолатга келтириш режалаштирилганди. Бироқ майдоннинг ёритиш тизими ҳозирга қадар Лига талаб қилган кўринишга келтирилгани йўқ. Шундан келиб чиқиб, клуб фақатгина Ўзбекистон кубоги доирасидаги уй учрашувларинигина мана шу майдонда қабул қила олмоқда. 

Эндиликда футбол майдони ҳолати юзасидан ҳам хавотирлар мавжуд. 2022-йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви Бухоро шаҳрида ўтказилган бўлиб, унинг арафасида Лига раҳбарияти вилоят футболи учун масъул шахслар билан учрашув ўтказган ҳамда майдон масаласида фикр алмашганди. Қўшимчасига, стадион ва майдонни расмий учрашувларга қай тартибда тайёрлаш кераклиги тўлиқ кўрсатиб берилган, парвариш учун маҳаллий мутахассисларни ўқитиш мавзуси ҳам кун тартибидан жой олган.  

Шунга қарамай, ўтган давр давомида Бухородаги футбол майдонларини парвариш қилиш учун на маҳаллий мутахассис тайёрланди ва на бошқа мутахассислар билан ишлаш амалиёти йўлга қўйилди. Шунингдек, стадион парвариши учун Лига талаб қилган бирорта техника сотиб олинмади. Айни вақтда майдон майсаси учун зарур бўлган озуқа ҳам мавжуд эмаслиги, майдон парвариши етарли даражада амалга оширилмаётганидан келиб чиқиб, футбол академияси майдонининг ҳолати ҳам кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. 

Жазирама кунлар яқинлашиб келаётгани, бу вақтда майдон ҳолатини ушлаб туриш янада мураккаб кўриниш олишидан келиб чиқиб, Лига футбол майдонига эътиборни профессионал даражага олиб чиқишни тавсия қилади.

Rating: +1   

Comments

+5   
08 may 09:36:33
Гиждувон супер лига сари олга.
Эскилар билмасдан айтишмаган " ЯНГИ УЙИНГНИ К,УРМАСДАН ЭСКИ УЙИНГНИ БУЗМА" деб, янги стадион к,уриб берамиз дем роса ахмок килишдида халкни, халкни к,аргишидан хам к,урк,ишмайди булар.
+2   
08 may 09:52:06
Frend Uzbekistan
Essiz uzbdagi eng chiroyli stadionlardan biri edi yangidan tamirdan chiqarib keyin buzib tashlandiya ezsiz!
+1   
08 may 09:41:30
Тож
Аввал Нурафшонни, кейин стадионни бошини ейишди. Бир тўла футболни тугатиб юбориш фурсатлари яқинлашиоқда.
+1   
08 may 09:39:09
Basirbobo
ВАДА БОЗИ ХОКИМ ЯЛҒОНЧИ ХОКИМ КУЛИДАН ХЕЧНАРСА КЕМАЙДИ
+1   
08 may 09:34:17
Basirbobo
Хоким Бобога Рахмат Агарда Бошка Хоким булганда
Бухоро кимкачон Уз уйида Уйнарди (КОТТА РАХМАТ СИЗГА ХОКИМ БУВА)
+1   
08 may 09:33:12
Utkir Gulomov
Essiz,essiz
   
08 may 19:00:10
Mirshod Karimov
Кани ана у Пахтакорчи прокурор , хоким билан гаплашдим, хаммаси зур булади деганди. Стадиондан дарак йукку
   
08 may 16:29:27
Zoirshox Yusuf
Buxoroda hokimyat qurish birinchi o'rinda 1 sentabrgacha hokimyat yangi binosi topshirilaykan futbol qiziq emas hokimyatga
   
08 may 12:46:47
Alisher Sharipov
Omad
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика