Latest news

23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  0 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  0 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  18 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3

Улуғбек Бакаев: "0:6 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли" News

Улуғбек Бакаев: "0:6 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинни яхши бошладик, биринчи бўлимда гол ҳам урдик, ВАР эса голни ҳисобламади ва офсайд борлигини айтишди. Билмадим, қаерда офсайд кўришди. Такрорий лавҳаларни кўрдим ва менимча гол тоза урилди. "Пахтакор"нинг таркиби кучли, ижрочилари бор. Улар ўз вазиятларидан фойдаланишди. Биринчи бўлимда иккита уришди,  иккинчи бўлим бошидаги хатолар эса... Ҳеч кимни айбламоқчи эмасман, йигитларга миннатдорлик билдираман. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман, бироқ 0:6 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли. Мағлубиятдаги барча айб ва масъулиятни ўз бўйнимга оламан.

- Жамоанинг таркиби ёмон эмас, шароитлар ҳам етарлича. Клубда молиявий ёки натижага салбий таъсир ўтказадиган бошқа муаммолар борми?

- Бу ерда ажратиб кўрсатиладиган нарсалар кўп. Ҳозир жамоа руҳий тушкунликда. Собиқ футболчи сифатида айтаман, бундай ҳолатдан чиқиб кетиш жуда қийин. Бу ерда бир "портлаш" керак. Яъни, ғалаба қозонишимиз ёки 3 очко олишимиз керак. Футболда футболчининг руҳий тушкунликка тушиб қолиши одатий ҳолат. Биз ўйин давомида рақиб дарвозаси томон 4-5та зарба беряпмиз, рақиб дарвозабони яхши қайтаряпти. "Пахтакор"да эса зарбалари одатда чиройли голлар, ижро маҳорати билан якунланяпти, бунга эътироз йўқ. Шунчаки бизга берилган зарбаларнинг барчаси гол бўляпти. Демак, бу қандайдир ишончсизлик эмас, бошқа нарса. Руҳий қўрқишми, билмадим. Бу руҳий тушкунликдан тезроқ чиқиб кетиш керак. Лекин бу жуда қийин.

- Балки бунга жамоанинг фақатгина сафар ўйинларида ўйнаётгани сабабдир. Барибир Бухорода жамоа кўп ғалаба қозонарди.

- Қачонки биз Бухорода бўлсак, ўз жонажон стадионимиз бўларди, 25 минг мухлис келарди, бу эса қўшимча руҳ берарди. Баҳсли вазиятларда ҳакамлар мезбонларга ёнбосарди. Бу ҳам бир плюс. Сафарда бўлаётганимиз учун мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилмаяпмиз. Бу борада ҳам ньюанслар бор. Ҳозирча шундай.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика