Latest news

03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 03:00Финал: "Барселона" - "Реал" 3:2 (матнли трансляция)  191 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  14 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  19 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  59 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1

Войцех Шенсни чекиши ҳақида: "Мендан ўрнак олманглар" News

Войцех Шенсни чекиши ҳақида: "Мендан ўрнак олманглар"

"Барселона" дарвозабони Войцех Шенсни чекиш билан курашда мағлуб бўлганини айтиб, бошқаларни ундан ўрнак олмасликка чақирди.

35 ёшли Шенсни мавсум бошида клубга қўшилиш учун фаолиятини тиклаганидан сўнг "Барселона" мухлисларининг севимлисига айланди. Дарвозабон ўзининг ёмон одати борлигини очиқчасига тан олишини инобатга олган ҳолда, мухлислар Каталония жамоасининг ўйинларида мунтазам равишда "Шенсни кашанда" деб ҳайқиришади.

"Чекиш ҳақида гап кетганда, илтимос, менга эргашманг ва бундан қилманг. Мен бу курашда ютқаздим. Менга жуда салбий таъсир кўрсатадиган бу нарса менга жуда ёш пайтимда одат бўлиб қолган.

Замонавий футболчилар учун чекиш ёки ичиш ҳақида очиқчасига гапириш одатий ҳол эмас. Бироқ мен бу борада ростгўйман, чунки мен сиёсатчи эмасман. Мен шунчаки дарвозабонман. Тўпни ушлашим ва тепишим керак", – деди Шенсни.

Дарвозабон ўтган йилнинг октябрь ойида асосий дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг жароҳатидан сўнг "Барса"га келиб қўшилганди. Польшалик посбон 2025 йил бошида асосий жамоадан жой олди ва жамоа тимсолига айланди. Жамоа 25 ўйинда бор-йўғи бир марта – Чемпионлар Лигаси чорак финалининг жавоб ўйинида Дортмунднинг "Боруссия"сига (1:3) мағлуб бўлди.

Rating: +11   

Comments

   
25 apr 19:34:57
BXZ BXZ
Ха афсуски спортда хам бунака холатлар учраб туради шуниси кувонарлики фоиз микдорида камчиликни ташкил этади .
   
25 apr 19:03:26
assassin
Бу нима югурармиди
   
25 apr 16:56:32
ArsaBarsa
Reply to comment by Xojakbar Xaitov
Бу дарвозабон Барсани хакийкий омади булди хатто жарохатдаги дарвозабонхам буни даражасида эмасийди Бунда тажриба ва майдонни куриш кобилияти бор
Ter Shtegen ham juda kuchli darvozabon lekin juda katta o'yinlarni ko'rgan
   
25 apr 16:33:28
Xojakbar Xaitov
Бу дарвозабон Барсани хакийкий омади булди хатто жарохатдаги дарвозабонхам буни даражасида эмасийди Бунда тажриба ва майдонни куриш кобилияти бор
-1   
25 apr 16:29:03
David Terezege
Яхшиям юведан кетганиз
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика