Latest news

10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  2 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  15 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  8 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  9 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  37 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5

Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз" News

Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Хоразм" (1:0) баҳси якунланганидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қизиқарли ўйин бўлди, аммо афсуски, биз мағлуб бўлдик. Биз кўпроқ тўпга эгалик қилдик ва вазиятларга эга бўлдик, бироқ рақиб қарши ҳужумга ўтаётган эди. Рақибимизни ғалаба билан табриклайман. Биз эса аламли мағлубиятга учрадик. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ, фақатгина реализация ва сўнгги пасларда оқсадик", - деди Хаким Фузайлов баҳс якунлангач.


- Ўзгартиришлар қилишга кечикмадингизми? Иккинчи бўлимда қўшимча ҳужумчини майдонга туширсангиз бўлмасмиди?

- Жамоа биринчи бўлимда ҳам айни ўйнаётган эди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатига кўра позиция бўйича ўзгаришлар қилдик. Биз фақатгина ҳужумларни якунлай олмадик, холос. Биз "Қўқон-1912"дан яхшироқ ўйнадик, улар ҳимояга таяниб қолишганди. Футболда бундай ўйинлар учраб туради.



- "Хоразм" энг сўнгги паллада Суперлигада иштирок этишини билиб олди. Сиз бош мураббий сифатида етарлича футболчиларни жамоага таклиф эта олдингизми?

- Бош муррабийга ҳар доим футболчилар етишмайди. Биз Суперлигада ўйнашимиздан жуда кеч хабар топдик. Лекин шунга қарамай, биз муносиб ўйин намойиш этмоқдамиз, бироқ очколар йўқотаётганимиз яхши эмас. Шундай ўйнашда давом этсак ва вазиятлардан яхшироқ фойдалана бошласак, анчагина рақобатбардош жамоа бўламиз.

- "Хоразм" ўз майдонига қачон қайтади?

- Мендаги маълумотларга кўра, майдон тайёр бўлган. VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз. Мухлисларимиз катта футболни соғиниб қолишди.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика