Latest news

17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 17:25Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  48 17:09"Бунёдкор" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  1 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  18 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  10 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  6 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2

Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди" News

Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"

Суперлига 7-тур доирасидаги "Машъал" — "Сурхон" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— "Сурхон" чемпионати стартини қийинроқ бошлади, аммо кейинчалик натижалари яхшиланиб борди. Ушбу жамоа маъноли ўйин кўрсатади ва Суперлигада тўп билан энг яхши ўйнайдиганлардан бири. Афсуски, ўйинда тўпни назорат қилмоқчи эдик, аммо буни яхши уддалайдиган "Сурхон"га топшириб қўйдик. Ўйинчиларимни рақибнинг прессингларига қарши тайёрлагандик, аммо бу иш бермади. Яримта юзага келтирган имкониятимиздан эса фойдалана олмадик. Ҳудди шундай рақиб ҳам ютиб кетиши мумкин эди.


— Иккинчи бўлимда кўплаб ўйинчилар ўзгартирилди. Бунга қандайдир сабаб борми?

— Биринчидан, ўз имкониятимиздан келиб чиқиб. Иккинчидан, "Сурхон" ўйинчилари сабаб. Масалан, рақиб ўйинчиларига мос равишда ўйнай оладиган ўйинчиларни чиқардик.

— Сизни Ўзбекистон терма жамоасидаги ўйнаган яхши ҳимоячи сифатида эслашади. Одатда футболчи мураббий бўлганидан сўнг одатда ўзи ўйнаган позицияга эътибор қаратади. Аммо, "Машъал"да ҳимояда муаммолар кўзга ташланмоқда, бугунги ўйин ҳам бундан мустасно эмас. Менимча, "Сурхон"да яхши ижрочиларнинг йўқлиги сабаб гол урилмади.

— Биз "Сурхон"нинг ҳужумларига қараб ҳимояланишга ҳаракат қилдик. "Сурхон" қисқа паслар орқали жарима майдончамиз ичига киришга ҳаракат қилишди, ҳимоячиларимиз эса бунга тайёр эди. Жамоага келсак, футболчиларни жуда кеч йиғдик, шунингдек Суперлига стартида ўйинчиларни жуда кўп марта марказий ҳимоячиларни алмаштирдик алмаштирдик. Шундай экан бу борада иш олиб борилмоқда, улардан ҳам ишончли ўйин кутиб қоламиз.



— 4-5 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Машъал" ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?

— Янги жамоа эканлигини ҳисобга олсак, мақсадимиз лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш. Ҳали давралар оралиғида селекция ишларини олиб борамиз ва ўз олдимизга қўйган вазифани уддалай олсак, кейинги йили ўзимизга яхши бўлади.

— Олдинги тур доирасидаги "Шўртан"га қарши ўйинда ҳам, бугунги "Сурхон"га қарши ўйинда ҳам жамоангиз қарши ҳужумларда рақибни жазолашга ҳаракат қилди. Бу Асрор Алиқуловнинг тактикасими ёки рақибга қараб шундай йўл тутилмоқдами?

— Аввало рақибга қараймиз. Агар сиз ҳужумкор ўйин намойиш этмоқчи бўлсангиз, сизда марказий ярим ҳимояда тезкор ва тез фикрлайдиган ўйинчилар керак. Бугун ҳам ҳимояга ётиб олганимиз йўқ, баҳснинг дастлабки ўн дақиқасида яхши ҳаракат қилдик. Аммо, кейинчалик тўпни рақибга топшириб қўйдик ва ҳимояланишга мажбур бўлдик.

— "Сурхон" ҳужумкор ўйин намойиш этди, "Машъал" эса қарши ҳужумларга таянди. Нега "Машъал" иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйинчиларни туширган ҳолда ўйинда бурилиш ясамади?

— Тезкор? Шундай ўйинчи бўлса жоним билан туширардим. Биз ўз имкониятимиздан келиб чиқдик.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика