Latest news

12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  0 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  2 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  4 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  2 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  9 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  12 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  7 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0

Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди" News

Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"

Рафинья Диас Саудия Арабистони таклифи ҳақида гапирди.

"Менга Саудия Арабистони таклифи ҳақида хабар беришди ва тўғрисини айтсам, мен жуда ҳайратда қолдим, чунки рақамлар жуда юқори эди.

Агар бу таклифни ўтган йили олганимда, уни қабул қилган бўлардим деб ўйлайман. Ўша пайтда руҳан эзилган эдим ва бу таклиф менинг ҳаётимни, шунингдек, рафиқам ва оиламнинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди. Бунинг аксини даъво қилган одам ёлғон гапиради. Бундай рақамларни кўриш ва улар ҳаётингизни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкинлигини ўйламаслик мумкин эмас.

Ўйлайманки, Европада ҳали қиладиган ишларим кўп. Мен ҳали ҳам "Барса"нинг муваффақиятларига катта ҳисса қўша оламан ва бу менга терма жамоа шарафини ҳимоя қилишда давом этиш имконини беради. Айнан шу нарса мени пул ҳақида унутишга ва орзулар сари очиқроқ бўлишга мажбур қилди", - деди "Барселона" вингери.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика