Latest news

12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  3 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  5 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  1 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  20 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  2 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   9 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4

Ўзбекистон ва Сурия терма жамоаларининг ўзаро учрашувлари тарихи. Гейнрихнинг сўнгги голи, Малайзиядаги аламли мағлубият ва Эктор Купернинг дебют ўйини News

Ўзбекистон ва Сурия терма жамоаларининг ўзаро учрашувлари тарихи. Гейнрихнинг сўнгги голи, Малайзиядаги аламли мағлубият ва Эктор Купернинг дебют ўйини

Бугун Осиё кубоги старт олади, тўрт йилликнинг энг катта мусобақасини терма жамоамиз Сурияга қарши ўйин билан бошлайди. Биз эса Сурияга қарши ўйинлар тарихини кўриб чиқамиз.

Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши дастлабки ўйинини БАА майдонларида бўлиб ўтган Осиё кубоги-1996да ўтказган. С гуруҳининг 3-туридан ўрин олган ушбу учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраган. Япония, Хитой ва Сурия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган вакилларимиз якунда гуруҳда сўнги ўринни эгаллашган.

Осиё кубоги-1996 БАА

12.12.1996

Стадион: "Тахнин Бин Мухаммад"

Сурия 2:1 Ўзбекистон

Голлар: Джохадар Нодир 49, Сергей Лебедев 54, Али Диб 74

Сурия: Беракдар Махир, Сибаи Ясир, Аббас Хасан, Жаббан Ториқ, Афаш Муҳаммад Насрулла, Али Диб, Абдулатиф Ҳали, Зоҳир Ҳолид, Ғойиб Хатим, Джохадар Нодир, Шаммали Омар

Ўзбекистон: Павел Бугало, Фарход Магомедов, Геннадий Денисов, Эдуард Мамотов, Илҳом Шарипов, Степан Атоян, Сергей Лебедев, Алексей Семёнов, Равшан Бозоров, Игорь Шквирин, Олег Шацких



Орадан 20 йил ўтгандан сўнг, Ўзбекистон яна Сурия билан тўқнаш келди. Бу сафар Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқич 1-тур. Мустақиллик кунида бўлиб ўтган учрашувда стадионни тўлиб тошдирган мухлислар кўз ўнгида терма жамоамиз қийин ғалабага эришган эди. Бутун ўйин ҳимояга ётиб олган Сурия дарвозасини 73-дақиқада Александр Гейнрих рақиб дарвозаси ишғол қилганди. Айнан шу гол Сашанинг терма жамоа сафидаги сўнги голи эди. Шунингдек айнан шу ғалабамиз ЖЧ саралаши учинчи босқич дастлабки учрашувидаги ягона ғалабамиз ҳисобланади.

ЖЧ-2018 саралаш 3-босқич

01.09.2016

Стадион: "Бунёдкор"

Ўзбекистон 1:0 Сурия

Голлар: Александр Гейнрих 73

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Ислом Тўхтаҳўжаев, Азиз Ҳайдаров, Сервер Джепаров, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Сардор Рашидов(Александр Гейнрих 56), Игорь Сергеев, Элдор Шомуродов

Захира: Жамшид Искандеров, Элдор Суюнов, Даврон Ҳошимов, Азим Аҳмедов, Достон Ҳамдамов, Саламат Қутибоев, Игнатий Нестеров, Марат Бикмаев, Жасур Ҳасанов, Станислав Андреев


ЖЧ-2018 доирасидаги саралаш баҳсининг жавоб учрашувида эса Сурияга аламли тарзда мағлуб бўлганмиз. Малайзия бўлиб ўтган учрашувда Самвел Бабаян шогирдлари ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларди ўз дарвозамизга пенальти ишлаб олган эдик. Омар Харбин эса 11-метрлик жарима зарбасидан хато қилмаганди. 

23.03.2017 

Стадион: Ханг Жебат

Сурия 1:0 Ўзбекистон

Голлар: Омар Харбин 90+1

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Азиз Ҳайдаров, Сервер Джепаров, Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев

Захира: Игнатий Нестеров, Отабек Шукуров, Олег Зотеев, Вадим Афонин, Сардор Рашидов, Жамшид Искандеров, Мурод Зухуров, Достон Ҳамдамов




ЖЧ-2018дан қуруқ қолганимиздан сўнг терма жамоамиз деярли бир йил бош мураббий излайди ва 2018 августида муносиб номзод топилади. Номзод эса - аргентиналик Эктор Купер. Ҳозирги кунда Сурия терма жамоасини бошқараётган Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоасидаги дастлабки учрашувини айнан Сурияга қарши ўтказган эди. "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида ғолиб номи аниқланмаган.

06.09.2018

Стадион: "Бунёдкор"

Ўзбекистон 1:1 Сурия

Голлар: Марат Бикмаев 64(пенальти), Умар Ас-Сома 78

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Егор Кримец, Исмоилов Анзур, Олег Зотеев, Жавлон Ибрагимов, Отабек Шукуров, Сардор Рашидов, Марат Бикмаев, Ҳусниддин Ғофуров, Иван Нагаев

Захира: Элдор Суюнов, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Ислом Тўхтахўжаев, Фаррух Сайфиев, Игорь Сергеев, Одил Аҳмедов, Санжар Қувватов




2019 йили июнь ойида Сурияга қарши яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказганмиз. "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган учрашувда Элдор Шомуродовнинг "дубли" терма жамоамизга ғалаба келтирган эди.

11.06.2019

Стадион: "Бунёдкор"

Ўзбекистон 2:0 Сурия

Голлар: Элдор Шомуродов 3,42

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Одил Ҳамробеков, Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов, Остон Урунов, Қувондик Рўзиев

Захира: Темурхўжа Абдуҳолиқов, Жавоҳир Илёсов, Ҳожиакбар Алижонов, Егор Кримец, Достон Турсуноқ, Акром Комилов



Сурияга қарши сўнги учрашувимиз эса 2020 йилда бўлиб ўтган. Пандемия давридан сўнг терма жамоамиз БААдаги йиғин доирасида Сурияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишган ва кичик ҳисобда мағлуб бўлишган.

12.11.2020 

Стадион: "Шаржа"

Ўзбекистон - Сурия 0:1

Голлар: Ал-Мавас Маҳмуд 58

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Ойбек Бозоров, Жалолиддин Машарипов, Лутфулла Тўраев, Бобир Абдиҳолиқов, Игорь Голбан, Жамшид Искандеров, Иброҳимҳалил Юлдошев


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика