Latest news

18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  2 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  3 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  25 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9

"Сурхон"га янги мураббий тайинланди News

"Сурхон"га янги мураббий тайинланди

Бу ҳақда термизликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бунгача "Сурхон" мураббийлар штабида фаолият юритиб келган Мигель Альварес "Сурхон" бош мураббийи сифатида иш бошлади.

"Испаниялик мутахассис 1982 йилнинг 27 ноябрь куни туғилган. Мигелm УEФАнинг ПРО лицензияга эга мутахассис ҳисобланади. У Осиё футболида жуда катта тажрибага эга. 

Бундан ташқари, Альварес БАА Кубоги президенти ғолиби (2018/19 йилги мавсум), БАА Лига Кубоги ғолиби (2018/19 йилги мавсум) ҳамда Мальдив ороллари чемпиони (2017/18 йилги мавсум) бўлган.

Мигель Альвареснинг ишлаган клублари:

➖ "Нью Йорк Сити" (АҚШ) — ёшлар академияси бўйича координатор;

➖ "Ал Насср" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;

➖ "Ал Фатҳ" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;

➖ "Ал Иттифоқ" (Саудия Арабистони) — бош таҳлилчи;

➖ "Тинаду ФК" (Мальдив ороллари) — бош мураббий;

➖ "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) — бош таҳлилчи;

➖ "Ал Наср" (БАА) — ёрдамчи мураббий;

➖ "Ал Холиж" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;

➖ "Вади Дегла ФК" (Миср) — бош таҳлилчи;

➖ "Ал Фотиҳ" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;

➖ "Ал Фужайра" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий;

➖ "Ал Адала" (Саудия Арабистони) — ёрдамчи мураббий.

Аввалроқ Анхель Лопес "Сурхон"дан кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, жамоа Coca Cola Суперлигаси 17 туридан кейин 13 очко билан 13-поғонада бормоқда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика