Latest news

01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  0 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 00:00Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  11 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  1 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  17 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  2 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  16

“Шўртан”да уйғониш даври. Клуб яна ўз академиясига эътибор беришни бошлади News

“Шўртан”да уйғониш даври. Клуб яна ўз академиясига эътибор беришни бошлади

Tags :  Шўртан
Яқин икки йил “Шўртан” учун осон бўлмади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клубдаги муаммолар, қарздорликлар масаласида жиддий иш олиб боришига тўғри келди. 

Узоқ йиллар давомида “Насаф” футбол клуби тизимида ишлаган, клуб академиясини кўтариш, стадионни замонавий кўринишга келтириш каби масалаларда жонбозлик кўрсатган мутахассис Шамил Ярулин “Шўртан”да иш бошлагач, муаммолар ҳал этила бошланди. 

Бугунга келиб “Шўртан” барча қарзларидан қутилгани эътиборга молик. Шунингдек, ўтган мавсум таъмирдан чиққан академия биноси фойдаланишга топширилди. Албатта пандемия даврида “Шўртан” клубига қарашли база ва академияларга осон бўлмади. Вилоят ҳокимияти унинг айрим объектларидан шифохона сифатида фойдаланди. 

Ўтган ҳафтада “Шўртан” ва ниҳоят академияни ислоҳ қилишга кенг урғу бера бошлади. Клуб биринчи навбатда ёш футболчиларни кийим-бош билан таъминлади. Эндиликда академиянинг барча ёш футболчилари киши ҳавасини келиради — уларнинг эгнида бир хилда спорт формаси бор. 

Клуб академия фаолияти билан таништириш, тарбияланувчиларга яратилган шароитлар, овқатланиш ва машғулот жараёнлари ҳақида батафсил маълумот бериш ниятида ёш футболчиларнинг ота-оналарини ҳам таклиф қилди. 

Айни вақтда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ узоқ йиллар муаммолар гирдобида қолиб кетган “Шўртан”га катта амалий ёрдам бериб келаётгани эътиборга молик. Ўз навбатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу борада ташкилотга миннатдорчилик билдиради. 

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика