Latest news

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  5 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 9-боб (2-қисм) News

Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). 9-боб (2-қисм)

Афсонавий мураббийнинг автобиографик китобининг ўзбекча таржимасини беришда давом этамиз. Бугун 9-бобнинг иккинчи қисми мухлисларимизга тақдим этилади.
Амирликлардан қайтганимда Дэвид Гилл менга Глэйзерлар жума куни келишларини ва у Майкл Кеннеди билан телефон орқали суҳбатлашганини айтди. Биз Майкл билан Ройни учраштириб уларга ўз қароримизни айтиб эшиттирдик. Бироз вақт ўтгач Кин ОАВ берган интервьюсида, мен уни шахсан “Юнайтед”даги фаолиятига нуқта қўймаганимдан хафалигини айтди. Нима бўлганда ҳам бу менинг қарорим эди. Бўлиб ўтган воқеалардан кейин у билан тортишиб ишларига аралашишни умуман истамадим.

Машғулотлар майдончасига келиб бу ҳақда ўйинчиларга маълум қилдим. Улар эшитганларидан шок ҳолатига тушиб қолишди. Мен ҳар доим мустақил равишда рад этиб бўлмас далиллар орқали қарор қабул қилганимни, мураббийлик фаолитимдаги энг яхши давр деб ҳисоблаганман. Мазкур вазиятда барчаси ойдек равшан эди ва мен танглик ҳолатидан қандай чиқиб кетишни яхши билардим. Яна бироз қарорим бўйича иккиланганимда ёки қаттиқ қўл бўлмаганимда, Кин ким ҳақ ва ким ноҳақ эканини барчага тушунтириб ечиниш хонасида позициясини мустаҳкамлаб олган бўларди. Лекин бундай бўлмади.



Кин “Юнайтед” ўйинчиси мақомига эришишигача бўлган йўлга назар ташлайдиган бўлсак, Жаҳон Чемпионати-2002 мусобақасини алоҳида тилга олиб ўтишимизга тўғри келади. Ўшанда Рой бош мураббий Мик Маккарти билан жанжаллашиб Ирландия термаси жойлашган лагерни тарк этган эди.

Укам Мартин олтиш ёшга тўлганим муносабати билан менга таътил уюштирди. Биз Мартин билан тушлик қилаётганимизда телефони жиринглаб қолди (таътилда бўлганим учун телефонимдни ўзим билан олмагандим). Майкл Кеннеди мени излаб қўнғироқ қилган экан. У менга Ирландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатига қатнашиш учун келиб жойлашган Сайпанда бўлаётган можаро ҳақида хабар берди.

-Сиз у билан гаплашишингиз керак, чунки бошқа ҳеч кимни эшитишни истамаяпти, - деди Майкл.
Нима сабабда у бунчалик хафа бўлганини билмай ҳайрон бўлдим. Майкл менга Рой ва Мик бир-бирови билан жанжаллашганини айтганида, ундан Кин мана шу рақамга қайтиб қўнғироқ қилишини сўрадим.

Кин менга қўнғироқ қилди:
-Рой, сен нималар қилаяпсан ўзи?
Бунга жавобан терма жамоа сардори менга бош мураббийдан норози эканини маълум қилди.



-Ўзингни қўлга ол, - дедим. – Маслаҳатимга қулоқ сол: мактабга бориб жанжалкаш отаси ҳақида ҳар қандай нохуш гапларни эшитиши мумкин бўлган болаларингни ўйласангчи. Оиланг ҳақида ўйла. Мусобақа ўтади кетади, лекин бу жанжал ҳақида бутун ёз давомида ёзишади ахир.

Гапларимда жон борлигини Рой яхши тушуниб турарди. Мен унга Маккартининг ёнига бориб юзма-юз гаплашиб олишни маслаҳат бердим. Рой рози бўлди. Бироқ у қайтгунча Мик матбуот-анжуманини ўтказиб бўлган экан. Бу эса улар орасидаги барча кўприклар қўлади дегани эди.

Мен очиқ-ойдин Рой томонда эдим. У “Юнайтед”да тўп сурарди ва юқори стандарларга кўникиб қолган эди. Ўртамиёна машғулот мажмуаси ва машғулот формаларининг йўқлиги – норозилик учун етарли баҳона бўла олади, Рой эса сардор сифатида ўз норозилигини билдиришга тўла ҳақли эди. Бошқа масала – қачонгача хафа бўлиб юриш мумкин ахир? Фикримча Кореядаги шароит қанчалик ёмон бўлмасин, Рой вазиятни жанжалгача олиб бормаслиги керак эди. Бироқ Рой Киннинг табиати шунақа – у чегара билмайди.

Мен ҳар доим ўйинчиларимни ҳимоя қилиб келганман, ирландиялик ҳам шулар қаторида эди. Ишим шунақа. Шунинг учун мен бошқа томонни танлашим керак бўлиб туюлган вазиятлар учун узр сўрамоқчи эмасман. Баъзан ичимдаги овоз мендан: “Ё Худо, нима ҳақда ўйлаган эдинг?...”, деб сўрарди. Кэти ҳам паст овозда шундай савол берарди. Бироқ ҳеч қачон ўйинчиларимдан юз ўгирмаганман.



Мақсадим муаммони оқилона ҳал этиш ва омма кўзида ўйинчиларимни ҳимоя қилаётгандек кўринишдан иборат эди. Албатта ҳар доим ҳам бундай бўлмаган. Баъзида уларга жарима солардим ёки бошқача жазо чорасини қўллардим, лекин буларнинг барчаси ечиниш хонасидан ташқарига чиқмас эди. Мурраббий - ишининг асосий қисмларидан бири бўлган “ҳимоя” тамойилига ҳар доим содиқ қолган. У ўйинчиларни бошқалар ҳукмидан ҳимоя қилиши керак.
Ҳозирги пайтда машҳурлик мақоми аксарият ҳолларда мураббийнинг сўзидан устун келаяпти. Бизнинг давримизда мураббий ҳақида бирорта сўз ҳам айта олмас эдингиз, чунки бу ўзини ўлимга ҳукм қилиш билан баробар эди. Энди бўлса мураббийларга қарши чиқадиган ўйинчилар ҳақида тез-тез эшитиб турипман. Энг ёмони уларни ҳаттоки раҳбарият ҳам қўллаб турибди. Футболчилар уларни эшитишни истаган барчага ўзларининг муаммолари ҳақида айтиб беришаяпти. Лекин мураббийлар буни ўзига эп кўрмайди, чунки уларнинг жавобгарлик даражаси ўйинчиникидан кўра анча юқорироқ. Фикримча, Рой футболдаги фаолияти жар ёқасига келиб қолганини тушунгач, у ўзини мураббий сифатида синаб кўрмоқчи бўлди ва ўзгаларнинг жавобгарлигини ўз бўйнига ола бошлади. Бироқ ўз ўйинчиларини ёмонга чиқариш ва уларнинг номларини булғаш мураббийнинг жавобгарлигига кирмайди. Мазкур интервьюни эфирга чиқишини олдини олиб, ечиниш хонасида Ройнинг ҳурмати йўқолишига йўл қўймадик. Лекин ўша заҳарли видео тасмани биргаликда томоша қилгач барчасига нуқта қўйиб бўлгандик.

Мен ҳеч қачон бошқарувни қўлимдан олиб қўйишларига йўл қўймайман, чунки бошқарув – қутилишимнинг ягона йўли. Дэвид Бекхэм сингари бу вазиятда ҳам клубни бошқаришга уринаётган ўйинчи билан хайрлашишимиз керак эди. Ҳақиқий ўйинчилар эса мени қўллашлари аниқ. Улар ўзига ишонган ва клубни бошқара оладиган мураббийни ёқтиришади.



Ўйинчилар йигит киши эканингни сезишлари керак. Шунда қаттиққўллик ўз самарасини беради. Футболчилар аксарият ҳолатда: У бизни чемпионлик сари етаклай олармикан, унинг қўл остида янада кучли ўйинчига айлана оламанми, у бизга содиқми?” деган саволни беришади. Агар юқоридаги учта саволга ижобий жавоб бера олсанг, улар ҳаттоки энг катта хатонгни ҳам кечиришади. Бу хислатимдан фахрланмасамда баъзан ўйиндан сўнг ўзимни бошқара олмай қолардим. Шунинг учун баъзида уйга яёв кетаётиб, қилмишимнинг оқибатлари ҳақида ўйлардим. Балки улар энди мен билан гаплашишни исташмас? Балки менга қарши бош кўтаришар? Бироқ душанба куни машғулотга келганимда, мен улардан қўрқишимдан кўра улар мендан кўпроқ қўрқишларига гувоҳ бўлардим. Улар Алекс Фергюсон жаҳли чиққанда қандай бўлишини ўзларида синаб кўришди ва буни такрорланишини исташмасди.

Рой жуда ақилли бола, ҳар доим унинг қўлида қанақадир қизиқарли китоб бўларди. У билан суҳбатлашиш мароқли. Лекин буларни унинг яхши кайфиятда бўлганида кўриш мумкин эди холос. Баъзида шифокоримиз мендан: “Бугун Ройнинг кайфияти қанақа?” деб сўрарди. Чунки унинг кайфияти ечиниш хонасидаги муҳитга катта таъсир кўрсатарди. Бу гапларни унинг атрофдаги муҳитга қандай таъсир кўрсатиши учун айтаяпман холос. Бироқ Ройдек эҳтиросли инсоннинг кайфияти қачон кўратилиши ёки қачон тушишини билиш мушкул. Чунки у яшин тезлигида ўзгарарди.
Чуқур ўйлаб қарайдиган бўлсак, Кин билан хайрлашиш вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона оқилона йўли эди, негаки Ройдан қўрқадиган ўйинчилар эркин нафас олишларига имконият туғиларди. Масалан бу қарордан Жон О’Ши ва Даррен Флетчер аниқ хурсанд бўлишди. 2005 йили “Лилль”га қарши ўйнаш учун Францияга борганимизда, ўйин олди машғулотлар пайтида баъзи ўйинчиларни ҳуштаклар билан қарши олишди. Ишонч билан айта оламан, бундай бўлишига Ройнинг берган интервьюси ҳам таъсир кўрсатган. Сабаби танбеҳларнинг аксарият қисми О’Ши ва Флетчерга теккан эди.



Фикримча, Рой кетганидан кейин ечиниш хонасидаги муҳит тубдан ўзгарди. Кўп ўйинчилар ўзларини енгил ҳис этишарди, чунки энди ўйиндан сўнг турли хил ҳақоратомус гапларни эшитишмасдида. Рой секин-аста формасини йўқота бошлади, шунинг учун унинг кетиши жамоада жуда катта из қолдиргани йўқ. Агар бу ҳолат бир неча йил олдин содир бўлганида таркибимиз сезиларли даражада сустлашиши аниқ эди. Биз “Селтик”нинг “Рейнжерс”га қарши ўйинини кўришга борганимизда мен Кейрушга шундай дедим:

-Бугун Рой ўйин юлдузига айланади.
Бироқ у деярли умуман майдонда кўринмади. Талабчан ва жанговор руҳдаги Ройни илғаш қийин эди. Лекин “Селтик Парк” унга ёқарди. У менга машғулотлар мажмуаси ва “Prozone” тизими тўғрисида гапириб берарди, уни барча шароит қониқтирарди. Муносабатларимиз оз бўлсада изига туша бошлади. Бир неча ойдан сўнг Карлуш билан хонамда жамоанинг ҳолатини муҳокама қилаётганимизда, Рой келганини ва мен билан гаплашишни истаётганини хабар қилишди. Тўғрисини айтсам бундан ҳайратландим.

-Ёмон хулқ-атворим учун кечирим сўрамоқчиман, - деди Рой.
Ўшанда у менга “Селтик”да яхши ўрнашиб олгани ва ишлари яхши эканини айтиб берганди. Лекин Ройнинг “Рейнжерс”га қарши ўйинини кўрганимда энди аввалги ҳолатига қайта олмаслигини тушунгандим.

Жамоадаги ўзгаришлар Рой кетишидан олдин бошланган эди. “Юнайтед”даги ўзгармас қоида бу – ўзининг ёш ўйинчиларини тарбиялашдан иборат. Кин жамоадан кетганида кейин, ёш ўйинчилар секин-аста асосий таркибга тушишга тайёрланишаётган эди. Даррен Флетчер улғайди ва кўпроқ ўйин вақтига эга бўлишга уринди, Жонни Эванс биринчи таркибга ўтди. Бундан ташқари биз Пак Чи Сонни сотиб олдик. Кўп ҳолларда футболчилар жамоаларидаги ўйинчиларни ўзгараётганини, бири кетиб бири келаётганини пайқашмайди. Буни билиш учун оддийгина бир чеккада туриб жамоани кузатсангиз кифоя. Масалан Гиггз, Скоулз ва Невилл, балки Рио билан Уэс Браун ҳам ўзгаришларни сезишлари мумкин. Аммо бошқалар буни кўришмайди. Улар фақатгина бир нарсага - футбол ўйнашга эътибор қаратишган холос. Мен эса пойдевор қандай қурилаётганини кузатиб борардим. Қайта қуриш даврида соврин ютиш қийин бўлади, чунки янги футболчиларни жалб этиш ва ёшларни синаб кўриш учун бир неча йил совринни эсдан чиқариш керак.



Қайта қуриш даври учун “Юнайтед”дан ҳеч қачон 3 ёки 4 йил беришни талаб қила олмасдим. Шу сабабли жараённи тезлаштириш ва ўрни келганда улғайиб келаётган ёшларнинг ўйинини кўриш учун улардан ҳам фойланиш керак. Мен ҳеч қачон бундан қўрқмаганман, аксинча бу ишимнинг бир қисми ва менга жуда ёқади. Мен мазкур услубни “Сент-Миррен” ва “Абердин”да ҳам қўллаганман. Шунинг учун биз қайта қуриш даврида доимо ёшларга эътибор қаратганмиз.

Андерсонни олишдан олдин, биз уни узоқ кузатдик. Карлуш унинг мухлиси эди. Шу боис бир куни Дэвид Гилл “Спортинг”дан Нанини олиш учун Лиссабонга бориб, қайтишда Португа кириб Андерсонни олиш учун Португалияга жўнаб кетди. Улар бизга жуда арзонга тушишди. Ушбу трансфер “Юнайтед”нинг ёш истеъдодли ўйинчиларга катта эътибор қаратаётганини кўрсатди. Ҳимоя чизиғимизда Фердинанд Видич ва Эврадан иборат кучли ўйинчиларимиз бор эди. Руни ҳам юксалишда давом этди. Тез-тез жароҳат олиб тургани боис Луи Саа билан хайрлашдик, лекин оз муддатга бўлсада Хенрик Ларссонни олдик. Ларссон ишончимизни оқлади ва яхши ўйин намойиш эта олди.
Рой билан бироз муддат яхшиланган алоқаларимиз яна ёмонлашди. У газеталардан бирига берган интервьюсида “Юнайтед”ни ҳаётидан ўчириб ташлаганини айтган. Ройнинг бундай қилишдан мақсади, биз ҳам уни эсдан чиқаришимизни истаётганида эди. Бироқ биз унинг клуб учун қилган ишларини қандай унута оламиз? Жамоада етакчилик қила олиши ва ғалабага бўлган интилиши туфайли, ОАВ уни келажакда мураббий сифатида кўришни истарди. Мухбирлар доим мендан сўрашарди: “Рой мураббий бўладими?” Лекин мураббий бўлишидан ҳам аввалроқ, маълум бир натижага эришиш учун Рой режаларини пулсиз амалга ошира олмаслигини англадим. У ҳар доим янги ўйинчилар сотиб олиши керак эди, чунки мавжуд таркибдан жамоа шакллантиришга сабри чидамас эди.



2011/12 мавсуми давомида “Базель”дан мағлубиятга учраб Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганимизда Рой яна ёшларимизни ёмонлашга киришди. Бунга жавобан мен уни “ТВ танқидчи” деб ҳақорат қилдим. Ҳойнаҳой унинг “Сандерленд” ва “Ипсвич”да ишлаган пайтидаги кўринишини яхши эсласангиз керак – соқоллари оқарган кўзлари эса янада қорайиб қолганди. Кўпчилик Ройнинг телевиденияда айтган гапидан таъсирланган бўлса керак – “қаранг-а Фергюсонга қарши чиқишга қандай ҳадди сиғаяпти!” Рой танқидни бошлаган пайтда “Юнайтед”ни эслаб ўтишига ҳеч ҳам шубҳа қилмасдим.

Ёш ўйинчилар танқидига келадиган бўлсак, у ҳеч қачон Рунини тилга олишга ботина олмасди, чунки Уэйн буни шундайлигича қолдирмаслиги аниқ эди. Асосий таркиб ўйинчилари у билан тезда ҳисоб-китоб қилишарди. Иккита клубда мураббийлик қилганидан хулоса чиқариб айтадиган бўлсак, Рой ҳар доим пулга муҳтож бўлганини кўриш қийин бўлмайди. У “Сандерленд”да пул сарфлади аммо мағлуб бўлди, “Ипсвич”да катта пул сарфлади, лекин у ерда ҳам омади юришмади.



Рой “Санди Таймс” мухбири Дэвид Уолшга берган интервьюсида, мени ҳар доим ўз шахсий ишларим қизиқтиришини айтиб ўтган ва мисол сифатида Маньедаги от билан боғлиқ келишмочиликни кўрсатган. Бизни тарк этган куни ҳам кўзларида қаҳр-ғазаб билан Жонни ёдга олганди. Нега Гибралтар Қоясига осилиб олганини ҳалигача тушуна олмайман.

Кин “Юнайтед”ни тарк этган ўша жума куни, биз у билан тафсилотларни тарқатмаслик ҳақида келишиб олдик. Рой мана шу келишувни биринчи бўлиб бузмагунича мен жим турдим. “Сандерленд”да мураббийлик қилган даврида, Рой “Юнайтед”дан кетганига ёлғон ва ҳақорат сабаб бўлганини айтиб бизни айблади. Клуб уни бу гаплари учун судга ҳам бермоқчи бўлди. Рой айтган гапларидан қайтмаслигини бир неча маротаба такрорлади. Фикримча, у PR-акциясини уюштирмоқчи бўлди шекилли, чунки мухлислар кўзида у ҳалигача қаҳрамон эдида. Шуннинг учун мен Дэвид Гиллга судгача бормасликни маслаҳат бердим.

Шундай йўл тутиб биз қадр-қимматимизни сақлаб қолдик деб ўйлайман.



Сэр Алекс Фергюсон (Автобиография). Кириш

1-боб  (1-қисм)  (2-қисм)

2-боб  (1-қисм), (2-қисм), (3-қисм), (охири)

3-боб (1-қисм), (2-қисм), (охири)
 
4-боб (1-қисм), (2-қисм)

5-боб (1-қисм), (2-қисм)

6-боб (1-қисм), (2-қисм)

7-боб (1-қисм), (2-қисм), (3-қисм)

8-боб (1-қисм), (2-қисм)

9-боб (1-қисм)


10-бобнинг навбатдаги қисми яқин кунларда сайтимиздан ўрин олади. "CA"ни кузатиб боринг.


Муродов Миразиз таржимаси.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика