Latest news

21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  16 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  14 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  2 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  5 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  1 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  3 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10

Ҳамиджон Актамов: "Қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман" News

Ҳамиджон Актамов: "Қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман"

Бугун бўлиб ўтган "Қизилқум" - "Бухоро" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

Унда иштирок этган "Қизилқум" бош менежери Ҳамиджон Актамов қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Авваламбор Ассалому Алайкум! Қўлга киритилган қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Жуда оғир ўйин бўлишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ниҳоят узоқ кутилган ғалаба қўлга киритилди ва ўйлайманки, бу билан тўхтаб қолмаймиз. Мухлислар олдида қарздорлигимиз кўп, навбатдаги баҳсларда ҳам уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


- Таркибга 6 нафар янги футболчи қўшиб олинди ва уларнинг барчаси асосий таркибда ўйнади. Бу футболчилар ҳаракати сизни қониқтирдими? 

- Аввало шуни айтишим керак, коронавирус бизнинг футболчиларни ҳам четлаб ўтмади ва кўп футболчиларимиз бундан соғайиб ҳам бўлишди. Баъзилар энди-энди ўзига келяпти. Янги футболчилар астойдил ҳаракат қилишди. Кейинги ўйинларда ҳам янада фаоллик кутиб қоламиз. 


- Амалга оширилган трансферлардан кўнглингиз тўқми? 

- Тажрибали футболчиларни қўшиб олдик. Ҳаммаси жойида. Яна ўзгаришлар бўлади. Бу борада футболчилар билан музокаралар кетяпти. Агар ишимизга четдагилар аралашмаса янада яхши натижа кўрсата оламиз. Ким ҳақида гапираётганимни кўпчилик яхши билади. Агар футбол керак бўлса, ана футболи йўқ вилоятларга бориб футболни кўтарсин. Дарахт энди ҳосилга кирадиган пайтда тагидан кесиш яхши эмас. 2016 йил 6-ўринни олгандик, бу йил ҳам юқори мақсадлар қўйилган. Насиб қилса раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика