Latest news

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  14 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

23та ўйиндан сўнг "Пахтакор" яна ўз майдонида "Локо"га мағлуб бўлди News

23та ўйиндан сўнг "Пахтакор" яна ўз майдонида "Локо"га мағлуб бўлди

Кеча Суперлигада мавсумнинг ҳал қилувчи баҳсларидан бири ўтказилди.

Кўпчилик бу ўйинни чемпионликни ҳал қилувчи беллашув деди. Балки шундайдир, аммо Суперлига тугашига ҳали 6та тур бор. Шундай экан, ҳозирдан шошилмаган маъқул.

Аммо факт шуки, "Пахтакор" ўз майдонида "Локомотив"га ютқазиб қўйди. Кубок ўйинида "Пахтакор" "Локо"га умуман имконият қолдирмасдан 4:0 ҳисобида зафар қучганди. Лекин кечаги беллашувда мана шу шиддат кўринмади. "Локомотив" барибир чемпионат баҳсига бошқача муносабатда бўлди.

Кечаги ғалабадан сўнг "Локомотив" "Пахтакор"нинг ўз майдонида давом этган 23та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Ҳа, "Пахтакор" охирги марта ўз уйида 2017 йилги мавсумнинг 7-турида айнан "Локомотив"га ютқазиб қўйганди. Ўшанда Марат Бикмаевнинг дубли "темирйўлчилар"га 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этганди.

Шундан сўнг "Пахтакор" ўз майдонида 11та учрашув ўтказиб ҳаммасида ғалаба қозонган, бу йилги Суперлиганинг биринчи босқичида ҳам 11 бор майдонга тушиб 6та ғалаба ва 5 дуранг қайд этганди. Иккинчи босқичда жамоа ўз майдонида иккита учрашув ўтказди ва шундан бири мағлубият билан якунланди.

Шундай қилиб "Пахтакор"нинг ўз майдонида давом этиб келган 23та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига яна "Локомотив" барҳам берди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика