Latest news

12:01"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"  0 11:38Эшитдик-да! CAFA 6 мамлакат клублари ўртасидаги мусобақага асос солишга яқин турибди  4 11:35Асрор Алиқулов: "Ҳакам тўп қўлга теккан вазиятни кўрмасликка олди, шекилли"  0 11:3316 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси  4 11:25Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман"  1 11:17“Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов: "Пахтакор"га қарши ўйин муҳим аҳамиятга эга"  4 11:08ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" Қаршида "Ал Ҳусайн" билан ўйнайди  7 10:59Мотта "Лилль" билан ўйин ҳақида: "Бошқачароқ натижани кутгандик, аммо "Ювентус"нинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим"  0 10:45ПРО-Лига. "Қўқон-1912" бугун ғалаба қозонса, расман Суперлигага ўтиш ўйини иштирокчисига айланади   1 10:25Ўзбекистон МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди  43 10:00Карло Анчелотти: "Хавотирдаман, муаммоларимиз индивидуал эмас — жамоавий"  19 09:27"Арсенал" собиқ футболчиси Эл Нени УЕФА мураббийлик лицензиясини олди  1 08:58"Барчаси бир финжон қаҳвадан кейин маълум бўлади"   3 08:35"Арсенал" мухлислари учун хушхабар!  2 08:14Неймар қачон сафга қайтади? Бош мураббий мазкур саволга жавоб берди  6

“Сурхон” – “Андижон”. Превью News

“Сурхон” – “Андижон”. Превью

Бугун, 29 апрель куни Термиздаги “Сурхон” стадионида 6-тур доирасида “Сурхон” ҳамда “Андижон” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Ушбу учрашувга ҳар икки жамоа икки хил кайфиятда ташриф буюради. Сабаби, 5-тур доирасида “Андижон” водийда воҳанинг “Насаф” жамоаси дарвозасини 3 маротаба ишғол этиб, ғалаба қозонган бўлса, “Сурхон” жамоаси водийда “Навбаҳор” жамоасидан учта гол ўтказиб юбориб, Термизга қуруқ қўл билан қайтиб кетди.

Қуйида жамоаларнинг миллий чемпионатларимизда ўтказган ўзаро учрашувлари статистикасини эътиборингизга ҳавола этамиз.



Жамоалар шу кунгача ўзаро 24 марта учрашган. Ўтказилган 24 та баҳснинг 14 тасида “Андижон” ғалаба қозонган бўлса, 6 та баҳс термизликлар фойдасига ҳал бўлган. Қолган 4 та учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган.

“Андижон” жами бўлиб рақиблар дарвозасини 54 марта аниқ нишонга олган бўлса, “Сурхон” жамоаси 32 та гол билан жавоб қайтарган.

“Андижон” рақибини энг йирик – 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. “Сурхон” эса бир маротаба ҳам йирик ҳисобда ғолиб бўлолмаган.



“Андижон” жамоаси жами ўзаро учрашувларда 46, “Сурхон” эса 22 очко жамғарган.

Ушбу жамоаларнинг Олий лигадаги сўнгги учрашуви сўнгги маротаба 2004 йилнинг 14 август куни Андижон шаҳрида ўтказилган ва унда "Андижон"нинг қўли баланд келган – 2:1. Орадан 15 йил ўтиб, ушбу жамоалар 27 апрел куни Термизда баҳс олиб боришади.


Surkhon

Superliga. Round 6

29/04/2019, 17:30

0
:
0
Finished

Andijan

45'
90'
36'  Abror Ismoilov
46'  Abdukakhkhor Khodjiakbarov (Abbosbek Makhsataliev)
79'  Ayubkhon Nomanov (Abdulaziz Yusupov)
85'  Владимир Бубанья
90'  Sherzod Khakimov (Ravshan Khursanov)
21'  Oybek Kilichev
29'  Dilshod Rakhmatullaev
46'  Shakhzod Ubaydullayev (Sardor Sulaymonov)
57'  Ruzimbay Ahmedov
63'  Abror Khusinov (Farkhod Mirakhmatov)
81'  Oybek Kilichev (Asror Gafurov)
90'  Ruslan Matniyozov

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика