Latest news

13:11"Манчестер Юнайтед"да тарих такрорланяптими?   1 12:54Италия терма жамоаси афсоналарини танидингизми?   2 12:40Тунда "Сити"га учта гол уриб шарманда қилган ҳужумчи: "Аморимни соғинамиз"  2 12:23Биринчи лига. Плей-офф учрашувлари ҳақида икки оғиз  0 12:01"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"  1 11:38Эшитдик-да! CAFA 6 мамлакат клублари ўртасидаги мусобақага асос солишга яқин турибди  6 11:35Асрор Алиқулов: "Ҳакам тўп қўлга теккан вазиятни кўрмасликка олди, шекилли"  0 11:3316 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси  9 11:25Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман"  1 11:17“Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов: "Пахтакор"га қарши ўйин муҳим аҳамиятга эга"  5 11:08ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" Қаршида "Ал Ҳусайн" билан ўйнайди  8 10:59Мотта "Лилль" билан ўйин ҳақида: "Бошқачароқ натижани кутгандик, аммо "Ювентус"нинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим"  0 10:45ПРО-Лига. "Қўқон-1912" бугун ғалаба қозонса, расман Суперлигага ўтиш ўйини иштирокчисига айланади   1 10:25Ўзбекистон МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди  43 10:00Карло Анчелотти: "Хавотирдаман, муаммоларимиз индивидуал эмас — жамоавий"  20

Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман" News

Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман"

Про лиганинг 26-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан сўнг ҳар икки клуб мураббийлари билан матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Бухоро" футбол клуби бош мураббийи Улуғбек Бакаев иштирок этди.

"Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, "Машъал" Суперлига йўлланмасини қўлга киритиб бўлган лекин шунга қарамасдан тенг курашларга бой ўйин гувоҳи бўлдик. 2-3 тур олдин кетма кет мағлубиятлардан ўзимизга келишимиз учун озгина вақт керак бўлди. "Машъал" жамоасини билардик, бу йил икки жамоа ҳам етарли даражада бир бири билан рақобат қилдик ва Суперлига йўлланмасини қўлга киритдик. 4 та ўйин "Машъал" билан ўтказган бўлсак 2 мағлубият, 1 ғалаба ва 1 дуранг натижа қайд этдик.

"Бухоро" клуби Суперлигага қайтгани муносабати билан йигитларни, мураббийлар штабини, клубда иш олиб борган барчани ошпаздан тортиб ҳайдовчиларгача ва албатта вилоят раҳбари Ботир Комиловичга, бошқа раҳбарларга ва албатта Бухоро халқига, мухлисларига миннатдорчилик билдираман ва табриклайман!", - деди Улуғбек Бакаев. 




- Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. "Бухоро" футболчиларидан 5 нафарига сариқ карточка кўрсатилди ва "Бухоро" футболчилари ўйин давомида ётиб олишлар ва вақт чўзишлар каби ҳолатлар кўп содир бўлди, умуман олганда ўйин учун бу услуб ҳам режангизга киритилганмиди?
- Очиғини айтадиган бўлсам биз ҳали вазифани уддаламаган эдик, бу ҳақида ўйлаганимиз сари ҳавотир пайдо бўла бошлади ва омадсизликлар бошланди. 2-3 кун дам олиб регламент ва ҳолатлар бўйича ҳулоса қиламиз ва мураббийлар штаби ва раҳбарият билан ўтириб Суперлига учун ҳаракат режасини тузамиз.

- Сизнинг фикрингизча бу йил Про лигада энг кучли ва энг кучсиз жамоа қайси?

- Ҳар бир клубда қандайдир уйқу ҳолати юзага келди. "Машъал" кетма кет 7 ёки 8 ғалаба қилган бўлса "Бухоро" кетма кет 6 ғалабага эришди лекин ҳар бир клуб тактик техник ва ижрочилари эвазига етарлича қарама қаршилик кўрсатди бунга исбот қилиб "Машъал" 3 тур, "Бухоро" 2 тур қолганда Суперлига йўлланмасини ҳал қилганини кўриш мумкин. Менинг фикримча "Бухоро" ва "Машъал" бутун чемпионатни стабил ва ишончли ўтказдик деб ўйлайман. Яна бир нарса 7 йил деганда "Машъал"ни Муборакда мағлуб этдик.

Rating:    

Comments

   
06 nov 11:51:56
mahkis
Balki Baqoev dir?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика